Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАР ИННОВАЦИОН МАКТАБИ” ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

“БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАР ИННОВАЦИОН МАКТАБИ” ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

30 январь 2019 йил
739
0

“БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАР ИННОВАЦИОН МАКТАБИ” ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

      Тумандаги “Бахт уйи” биносида  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ибратли оилалар соҳиблари ва бекалари, турмуш қуриш остонасида бўлган ёшлар, тажрибали тренерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

    Мазкур мактабнинг очилиш маросимида  Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Тошмуҳамедова,  вилоят “Оила” маркази  директори Г. Ҳамроева, ва бошқалар  ёшларимизга оиланинг муқаддас даргоҳ эканлигини сингдириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада чуқурлаштириш масалалари ҳақида сўзлар эканлар, “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” мустаҳкам ва намунали оилалар кўпайишига сезиларли ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

- Ёшларнинг тақдири боғланадиган, бир бутун бўладиган маскан бу – ФҲДЁ  бўлими.  Ёш оила илк қадамини айнан шу ердан бошлайди. “Бўлғуси келин-куёв инновацион мактаби”нинг “Оила” илмий-амалий марази қошида, ФҲДЁ  биносида ташкил этилаётгани ҳам бежиз эмас, албатта. Бундай мактабларни эса кўпайтиришимиз лозим. Чунки оила илмини эгаллаш  ёшлар  учун ҳар доим керак.  Шунинг учун биз  Ёшлар иттифоқи ҳам ҳудудларимиздаги Ёшлар марказларида ташкил этилган тўгараклар сафига оила ҳақидаги дарсларни ҳам киритмоқчимиз. Чунки бола ёшлигидан  оила муқаддас эканлигини, уни мустаҳкам сақлаш учун етарли билимга эга бўлиши ва лозимлигини билиши керак, –  дейди тадбир қатнашчиларидан бири, Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси Темур Назаров.

 

       Тадбирдан сўнг бўлғуси келин-куёвларга оилавий ҳаёт асосларини ўргатишга бағишланган илмий ва бадиий адабиётлар тўплами совға қилинди. Таъкидландики, 15 нафар йигит ва 15 нафар қизларимиздан иборат бўлғуси келин-куёвлар ушбу мактабда 20 соатлик дарс жараёнларида иштирок этгач, уларга инновацион мактабни тугатганлиги ҳақида сертификат топширилади.

Дарсларда оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетини юритиш, оиладаги ижтимоий роллар ва уларни англаган ҳолда муносабатлар қуриш,  никоҳ муносабатлари ва саломатлик, репродуктив саломатлик,  гендер муносабатлари, оилавий муносабатларни уйғунлаштириш ва оилавий низоларнинг олдини олиш, оилада мулоқот маданияти,  оилада ҳуқуқий муносабатлар, оилани идора этиш ва оила “сиёсати” каби масалалар бўйича тегишли тушунчалар бериб борилади.

-Ушбу ўқув дастурларидаги маълумотлар илмий-услубий жиҳатдан, яъни миллий қадриятлар асосларининг замоннинг фан ва жамият тараққиёти тенденциялари билан, психология ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий соҳалардаги янгиликлари – инновациялари билан уйғун ҳолда амалга оширилаётгани бизни жуда қувонтирди, - дейди мактабнинг илк тингловчилари бўлган даштободлик Акром Усмоналиев ҳамда Нигора Ахроровалар жуфтлиги.

“Оила” маркази томонидан ишлаб чиқилган қизлар учун “Оила сабоқлари” мобил иловаси, келин-куёвлар учун илк бор тайёрланган “Мустаҳкам оилага йўлланма” ён дафтарчалари ёшларнинг келажаги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Шу ўринда инновацион мактабга кимлар ўқиши мумкин? деган саволга жавоб бериб кетмоқчимиз. Аввало, ФҲДЁ бўлимларига никоҳ тузиш мақсадида ариза топширган жуфтликлар, қолаверса,  турмуш қуришни режалаштираётган йигит-қизлар жуфтликлари,  касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари (махсус дастур асосида қисқа муддатли ахборот сессиялари) ушбу мактабда таҳсил олишлари мумкин бўлади уларга малакали мутахассислар сабоқ берадилар. 

 

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда биринчи, респбулика миқёсида эса учинчи бўлиб ташкил этилган туманимиздаги “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”  вужудга келаётган янги оилаларнинг мустаҳкамлиги, тинч ва тотув, энг асосийси – бахтли турмуш учун тайёрлов мактабидир.

 

Д.  ЖУМАНОВА,

“Оила” илмий-амалий

маркази мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар