Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » СУДЛАРГА АҲОЛИ ИШОНЧИ ОРТМОҚДА

СУДЛАРГА АҲОЛИ ИШОНЧИ ОРТМОҚДА

19 февраль 2019 йил
358
0

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2017 йил 1 июндан ўз фаолиятини бошлаган маъмурий судлар одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

Бизнинг туман маъмурий суди томонидан ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, туманда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу давр мобайнида туман суди иш юритувига 1684шахсга нисбатан 1434 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси кўриб чиқилди. Шундан 1128 шахсга нисбатан 883 та иш ички ишлар идоралари томонидан, 118 шахсга нисбатан 116 та иш солиқ органлари томонидан, 223 шахсга нисбатан  220 та иш прокуратура органлари томонидан, 53 шахсга нисбатан 52 иш божхона идоралари томонидан ҳамда 164 та иш бошқа давлат органлари томонидан келиб тушган.Шулардан  жами маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг 68,8 фоизи, яъни 1684 шахсга нисбатан ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилди.

Ушбу даврда мазмунан кўриб чиқишлик учун келиб тушган жами маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар моддалар кесимида таҳлил қилинганида энг кўп кўрилган ишлардан 28,7 фоизи, яъни 402 шахсга нисбатан 248 та иш МЖтК 41-моддаси (шахсни ҳақорат қилиш) билан, 25,3 фоизи, яъни 260 шахсга нисбатан 207 та иш 52-моддаси (шахсга енгил шикаст етказиш) билан, 23,6 фоизи 131-моддаси (транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш)  билан, 9.7 фоизи 176-3-моддаси (лицензиясиз аҳолини ташиш) билан, 6.8 фоизи тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан амалга оширилгани аниқланган.

Ҳуқуқбузар деб топилган шахсларга нисбатан жами 395,507,704 сўмлик жарима жазо чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 245.438.635 сўм, ёҳуд 612,1 фоизи ихтиёрий ундирилган.

Одил судловларни амалга ошириш борасида жарима жазоларининг 34 фоизи яъни 617 шахсга нисбатан 556 та иш бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан  маъмурий жазо қўллашда МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, модда санкциясида белгиланган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки белгиланган доирадан камроқ миқдорда жарима жазолари қўлланилган бўлса, кўрилган ишлардан 21,2 фоизи яъни 169 шахсга нисбатан 169 та ишда махсус ҳуқуқдан махрум қилиш, 11,4 фоизида маъмурий қамоқ чораси, 5,4 фоизида бошқа қўшимча маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

Шунингдек, ички ишлар идоралари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги 15 та тақдимномалари мазмунан кўриб чиқилиб, барчаси қаноатлантирилди.   

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар шахслар кесимида таҳлил қилинганда, қарийб 24,6 фоизи, ъни 208 та ҳуқуқбузарлик аёллар томонидан, 10,4 фоизида 60 ёшдан ошган шахслар томонидидан, 4,9 фоизида чет эл фуқаролари томонидан, яна 0,22 фоизи, яъни 3 та ҳуқуқбузарликлар вояга етмаганлар томонидан амалга оширилганини кўриш мумкин. ушбу статистик маълумотлар аёллар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олдини олиш соҳасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Туман маъмурий суди томонидан оммавий ахборот воситаларида, жойларда турли давра суҳбатлари, учрашувлар ва сайёр суд мажлислари ўтказиб келинаяпти. Мақсадимиз, маъмурий судлар томонидан одил судлов тизимини янада жонлантириш, “Куч - адолатда” тамойили асосида иш олиб боришдир.

 

Ш. БЕГМАТОВ,

туман маъмурий суди раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар