Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА

АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА

19 февраль 2019 йил
124
0

            Қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган  манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида туман прокуратураси томонидан ўтган 2018 йил мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.

            Барча соҳаларда қонунийликни қатъий таъминлаш борасида жами 562 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 319 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, протестлар келтириш орқали 182 та ноқонуний ҳуқуқий ҳужжат қонунга мувофиқ ҳолга келтирилган бўлса, 143 та тақдимнома билан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилган, қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича 11 нафар мансабдор шахслар огоҳлантирилиб, 99 нафар шахс маъмурий, 153 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланган. Фуқаролик судига 71 миллион 834 минг сўмлик зарарларни ундириш ҳақида 43 та, иқтисодий судга 44 миллион 334 минг сўмлик зарарни ундириш ҳақида 43 та даъво аризаси киритилган, қонунларни қўпол равишда бузиш ҳолатлари бўйича 10 та жиноят иши қўзғатилган. Текшириш натижалари ва жиноят ишлари бўйича тергов жараёнида ундирилган зарар суммаси 488 миллион 805 минг сўмни ташкил қилди.

            Бугунги кунда долзарб бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш

Масаласида ўтказилган тадбирлар натижасида 28 та ноқонуний ҳужжатларга протестлар келтирилди, ваколатли идораларга 3 та тақдимномалар киритилиб, 26 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 73 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

            Туман Бандликка кўмаклашиш марказининг ҳисоботларига кўра, ўтган 2018 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури ижроси 100 фоиздан ортиқ қилиб бажарилган. Аҳоли бандлиги ва янги иш ўринларининг ташкил этилиши ҳақидаги маълумотлар мониторинг қилиш йўли билан ўрганилганда, жами 105 та ҳақиқатда яратилмаган иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, кўзбўямачиликка йўл қўйилганлиги аниқланган.           Бундан ташқари, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда 3816 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд бўлсада, атига 5 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилган. Ушбу ярмаркага 1221 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинган. Энг ачинарлиси, ярмаркада 1772 та бўш иш ўринлари бўлишига қарамасдан 1221 нафар ишсиз фуқароларнинг 186 нафаригина ёки 15,2 фоизи доимий ишга жойлаштирилган.

             Шунингдек, аниқланишича, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан болалар ўлимининг олдини олиш борасида амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар етарли самара бермаганлиги натижасида, болалар ўлими 38 тани ташкил этгани ҳам ачинарли ҳолатдир. бундан ташқари туманда айрим юқумли касалликлар, айниқса, одам иммунитети танқислиги вирусига чалинганлар сони 2019 йил 1 январь ҳолатига 48 тани ташкил этиб, 2018 йил давомида бу касалликни юқтирган шахслар сони 4 тага етган. Бу эса 2017 йилга нисбатан 1 тага кўп демакдир.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 январдаги “Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3489 сонли қарорига асосан туманда жами 11 та ижтимоий дорихоналар ташкил қилинган бўлсада, 6 та қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган ижтимоий дорихона филиаллари жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган.

            Вояга етмаганларга оид қонунлар ижроси бўйича ўтказилган текширишлар натижасида эса 152 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 8 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бундан ташқари, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи туман кенгаши,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ишлари мувофиқлаштириб борилмаганлиги сабабли, туманда 2 та эрта туғруқ ҳолати кузатилди.

            Шунингдек, 2018 йил мобайнида туманда жиноятчиликка қарши курашиш  ва унинг олдини олиш ҳамда аҳолини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, олиб борилган ишлар ва профилактика тадбирлари натижасида ҳудудда умумий жиноятлар сони 216 тадан 148 тага, ёки 31,4 фоизга камайган.  Туман бйўча умумий жиноятлар сони камайган бўлсада, бир қанча ҳудудларда бунинг аксини кузатишимиз мумкин, масалан, Оқ тепа маҳалласида 4 тага, Ш. Рашидов маҳалласида 3 тага Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғинида 3 тага, Оби ҳаёт қишлоқ фуқаролар йиғинида 2 тага, Х. Олимжон маҳалласида 2 тага, Боғишамол маҳалласида 1 тага, Бирлик маҳалласида Ўзбекистон маҳалласида 1 тага ўсишига йўл қўйилган.

            Шу билан бирга босқинчилик  жинояти 1 тага, оғир тан жароҳати етказиш 1 тага, гиёҳванд модда сақлаш 3 тага, қўшмачилик билан шуғулланиш 1 тага, енгил тан жароҳати етказиш 1 тага, гиёҳванд модда экиш эса 5 тага кўпайган. Яна бир муҳим жиҳати, турли даражада тан жароҳати етказиш жиноятларнинг 45 фоизини ташкил этиб, шулардан 4 таси оилавий келишмовчиликлар туфайли содир этилгандир.

            Ўтган 2018 йили17 нафар  аёллар томонидан, 10 нафар ўқувчилар томонидан, 56 нафар ишламайдиган ва ўқимайдиганлар томонидан жиноятлар содир этилгани ҳам, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар борлигини кўрсатади. Туманда оилавий ажримлар сони 141 тани ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 12 тага ошган. Ҳар бир ажрим ҳолаталри ва бошқа жиноятлар маҳаллаларда муҳокама қилиниб, телевидения ва оммавий           ахборот воситаларида чиқишлар қилиниши натижасида, аҳоли ўртаисда тушунтириш тарғибот ишларини янада кўпайтираяпмиз. Ўтказилган тадбирларда асосан янги қонунларни тарғиб қилиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва диний экстремизм га қарши кураш, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг оддини олиш, прокуратура томонидан аниқланган қонунбузарлик ҳолатларига қайта йўл қўймаслик  мавзуларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

И. АЛИҚУЛОВ,

туман прокурори.     

2-сектор раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар