Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ИНСОН ҲУҚУҚИ, ЭРКИНЛИГИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОН ҲУҚУҚИ, ЭРКИНЛИГИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

19 февраль 2019 йил
132
0

Бугунги кунда аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш соҳасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, туман ҳудуди жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича 4 та секторган бўлинган бўлиб, ҳокимлик қошида мувофиқлаштирувчи штаб ташкил қилинган. Тумандаги 37 та маҳаллада 37 та ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бўйича ишлар йўлга қўйилган.

Амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлил қилиб борилмоқда. Жумладан, ўтган 2018 йилда умумий жиноятлар сони 62 тага (216 тадан 154 тага), ЖҚБ соҳасидаги жиноятлар 37 тага (108 тадан 71 тага) камайганлигини кўришимиз мумкин.

Булар орасида босқинчилик 1 тага, оғир тан жароҳати етказиш 1 тага, енгил тан жароҳати етказиш 1 тага, вояга етмаганни жиноятга жалб қилиш 1 тага, хавф остида қолдириш 3 тага, туҳмат 1 тага ошганлиги кишини ўйлантиради.  Аёллар томоиндан содир этилган жиноятлар сони жами 17 тани ташкил этиб, 2017 йилнинг 12 ойига нисбатан 5 тага ошиб кетган бўлса, қотиллик 1 тага, фирибгарлик 2 тага, яъни 15 тадан 13 тага, , товламачилик 2 тага, яъни 2 тадан 0 тага, талончилик 3 тага, яъни 3 тадан 0 тага, ўғирлик 16 тага, яъни 31 тадан 15 тага, қурбонли ЙУХ 1 тага, яъни 16 тадан 15 тага, қурбонсиз ЙУХ 2 тага, яъни 30 тадан 28 тага фарқланишини кўриш мумкин.

Вояга етмаганлар томонидан 2 та жиноятлар содир этилиб, ўтган йилга нисбатан ошиб кетишига йўл қўйилмаган. Шунингдек, ёшлар (14-30 ёш) томонидан содир этилган жиноятлар сони 48 тани ташкил этиб, 2017 йилнинг таҳлил этилаётган даврига нисбатан 19 тага камайишига эришилган.

Туман ҳудудида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш  ҳолатлари 15 тани (2017 йилда 18 та) ташкил этган бўлса, аёллар томонидан ўз жонига қасд ва суиқасд  қилиш ҳолатлари 8 тани ташкил қилади. Бу 2017 йилга нисбатан 1 тага камдир. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларидан 18 ёшгача 1 та, 30 ёшгача 7 тани ташкил этмоқда.

Бундан ташқари ички ишлар бўлими ходимларининг ташаббуси билан 7 та гиёҳвандлик билан боғлиқ, 1 та қўшмачилик, 8 та сифатсиз маҳсулот (жувоз мойи) ишлаб чиқариш, 2 та ноқонуний қурол сақлаш, 2 та маъмурий назорат қоидасини бузиш жиноятлари аниқланган.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари ўтказилаётган “Профилактика куни” доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида туман ҳудудида мавжуд 37 та маҳаллалардан 7 тасида, ёки 19 фоизида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаганлиги қувонарли ҳолдир.

Профилактика кунларида  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг 525 нафарга яқин вакиллари иштирокида таълим муассасаларида “давомат” тадбирлари ўтказилиб, ҳозирга қадар фарзандларини дарс машғулотларига қатнашишларини таъминламаган 133 нафар ота-оналарга маъмурий чоралар кўрилди. Дарсга қатнашмачслик оқибатида келиб чиқадиган турли ноҳуш ҳолатлар ҳақида 356 маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ва йиғилишлар ўтказилиб, тадбирлар иштирокчилари томонидан аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, 2058 нафар ички ишлар органлари ҳисобида турган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шу билан бирга жорий йилнинг ўн икки ойи давомида “Бопаспорт” автоматик тизим маълумотлари тўпламлари орқали туманимизнинг 8875 нафар фуқароларига биометрик  паспорт расмийлаштириб берилган. Соҳада хизмат олиб бораётган жами 30 нафар профилактика инспекторларининг барчаси хизмат уйлари ва енгил автомашиналар билан таъминланганлиги бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ижобий томонга ўзгаришида муҳим омил бўлмоқда.

Мақсадимиз – халқ осойишталиги ва тинчлигини сақлаш ишида олиб борилаётган ишларни янада кенгроқ кўламда ташкил этиш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, тунги патруллар учун кўнгиллилар сафини оширишдир. Бу борада жамоатчилик билан биргаликда қатор тадбирларни ҳаётга тадбиқ этиш ниятидамиз.

 

Ф. ТЎЙЧИЕВ,

туман ИИБ бошлиғи,

4-сектор раҳбари.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар