Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЯНГИ РЕЖАЛАР - ЯНГИЧА ТАШАББУС БИЛАН

ЯНГИ РЕЖАЛАР - ЯНГИЧА ТАШАББУС БИЛАН

20 февраль 2019 йил
149
0

     Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолияти иттифоқ ташкил этилган биринчи кунданоқ Муҳтарам Президентимиз томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ўтган қисқа вақт давомида иттифоқнинг фаолиятига кўмаклашиш юзасидан мамлакат  раҳбари томонидан кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилинди. Иттифоқ бугунги кунда республика миқёсидаги йирик ташкилот сифатида шаклланиб, ўзининг атрофига миллионлаб ёшларни бирлаштирди ва уларнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб эта олди.

      Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашида ўтказилган навбатдаги йиғилиш ўтган 2018 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланди. Унда иттифоқ туман кенгашининг аъзолари, фаол ёшлар, бошланғич ташкилот етакчилари ва оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

     Йиғилишда туман кенгаши раиси Б. Шукуров Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди. Таъкидландики, 2018 йил давомида Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган тадбирлар доирасида жами 153 945 нафар ёшлар иштирок этишган. Тадбирлар доирасида тумандаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда ҳамкор мутасадди ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамжиҳатлик билан йил давомида 4 маротаба меҳнат ярмаркалари ташкил этилган.

     Мазкур меҳнат ярмаркаларида 4250 нафар ёшлар қатнашиб, шулардан 279 нафарининг доимий бандлиги таъминланган. Ушбу масала доирасида йил бўйи 3 маротаба очиқ мулоқотлар ташкил этилган бўлиб, уларда жами 650 нафар ёшлар томонидан 67 та муаммо ва таклифлар билдирилган. Уларнинг 46 таси жойида ҳал қилинишига эришилган.

      “Ёшлар - келажагимиз” Давлат Дастурининг амалда қўлланиши юзасидан ишчи гуруҳи тузилиб, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги мавжуд 24 367 та хонадонларга кириб борилиб, 14-30 ёшгача бўлган 38 623 нафар ёшлар билан суҳбатлар ўтказилгани алоҳида таъкидланди. Ушбу ёшларнинг анкеталари шакллантирилиб, мазкур анкеталар ишчи гуруҳ штаби билан таҳлил қилинганда уларнинг 2010 нафари жами 39 миллиард 530 миллион сўмлик кредит олиш истагида эканлиги аниқланган.

      Шу муносабат билан 2018 йилда манзилли рўйхатга киритилган 30 нафар имтиёзли кредит олиш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларнинг 28 нафарига 3 миллиард 590 миллион сўм кредит маблағлари ажратилган. Мазкур масала бўйича ишлар давом эттирилиб, 2019 йил ҳисобига яна 46 нафар ёшларга жами 9 миллиард 800 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида туманда яна 234 та янги иш ўринлари яратилади.

      Маърузачи ўз сўзида ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларга кўрсатилган ёрдамлар, турли акциялар доирасида қилинган ишлар, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини ўрганиш, китобхонликка жалб этиш, ёшлар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни турли ҳил таҳдид ва ёт ғоялардан ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар ҳусусида ҳам тўхталиб ўтди.

        Йиғилишда Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши аппарат етакчи мутахассиси О. Маматмуродов ҳам маъруза қилиб, иттифоқ туман кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш юзасидан маъруза қилди.

        Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Т. НАЗАРОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

туман кенгаши бош мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар