Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Жиноятчиликка муросасизлик – ҳаммамизнинг ишимиз

Жиноятчиликка муросасизлик – ҳаммамизнинг ишимиз

21 февраль 2019 йил
294
0


Фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятини янада такомиллаштириш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўналишидир. Бу борада олиб борилаётган ишлар натижасида тизимда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди томонидан туманда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 2018 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди томонидан жами 1152 та фуқаролик ишлари кўриб чиқиб, якунланган. Шундан 618 таси Зомин туманига тўғри келади. Жами кўрилган ишларнинг 423 таси, ёки 36,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиши, жамоатчилик орасида судларнинг очиқ ва ошкора, шаффоф ҳамда одил судлов талабларига амал қилган ҳолда ўтказилишига омил бўлмоқда.

Ишлар таҳлили қилинганда, 2 та мурожаат Ўзбекистон республикаси Халқ қабулхонасидан келиб тушган ва ҳар иккаласи ҳам қаноатлантирилган. Шунингдек, судга жисмоний ва юридик шахслардан 30 та ёзма мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 6 таси қаноатлантирилган, 24 таси бўйича тушунтиришлар берилган.

Зомин тумани бўйича кўрилган 618 та фуқаролик ишларининг 477 таси қаноатлантирилган бўлса, 44 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 42 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 55 таси рад қилинган. Кўрилган фуқаролик ишлари 2017 йилга нисбатан 359 тага камайган бўлиб, бу кўрсатгич 2017 йилда 977 тани ташкил қилган эди.

Энг кўп кўрилган ишлар таҳлил қилинганда айниқса никоҳдан ажралиш ишлари кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу йўналишда тумандаги фуқаролар йиғинлари кесимида таҳлил этсак, 2018 йил давомида энг кўп никоҳдан ажралишлар бўлган Навоий қишлоқ фуқаролар йиғинида 8 та, Халқобод маҳалласида 5 та, Бешкуби қишўлоқ фуқаролар йиғинида 6 та, Пахтакор маҳалласида 4 та, Тараққиёт маҳалласида 4 та, Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғинида 4 тани ташкил этган. 2018 йилда жами никоҳ ажримлари бўйича 131 та иш кўриб чиқилган бўлиб, ўтган 2017 йилга нисбатан 5 тага камайган бўлса, шулардан 72 таси қаноатлантирилган.

Ўтган йили фуқаролардан 340 та суд буйруғи бўйича давлатга 290 732 709 сўм солиқ  қарздорлиги ва 39 405 827 сўм давлат божи ундирилди. Шунингдек, 13 та ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, 8 та семинар ва давра суҳбатларида маърузалар қилинди.

Бир сўз билан айтганда, туман ҳудудида қонунийликни таъминлаш, суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг иш фаолиятини янада жонлантириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинаяпти. Зотан, суд ҳокимияти тармоғини ислоҳ қилиш ва либераллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан биридир.

Э. УМУРЗАҚОВ,

Фуқаролик ишлари бўйича

Зарбдор туманлараро суди раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар