Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Қинғир иш – келтирар ташвиш

Қинғир иш – келтирар ташвиш

23 февраль 2019 йил
373
0

Дон – ризқ-рўзимиз. Кўпнинг дастурхони ободлиги йўлида бободеҳқонларимиз етиштираётган ҳосилни нес-нобуд қилмаслик, доннинг бир донасини ҳам увол қилмаслик ҳақида кўп гапирамиз. Лекин шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, дон етиштириш жараёнида қатор ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилиши оқибатида қонун бузилиши мумкин. қонун бузилган жойда эса турли кўнгилсизликлар юзага келади.

Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 22 март 2008 йилдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган “Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг ижросини Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш комиссиясида тўпланган ҳужжатлар асосида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, туманда Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлган 10 нафар фермер хўжаликлари 10.08.2018 йилдаги танлов комиссиясининг йиғилишида ғолиб деб топилган бўлиб, текшириш давомида ушбу йўналишда амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, “Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида “Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин танлов ўтказилади” деб кўрсатилган бўлсада, бироқ танлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари орқали танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинмасдан, танлов туман ҳокими томонидан қабул қилинган қароридан 13 кун ўтиб, яъни, 10.08.2018 йилда ўтказилган.

Шунингдек, ушбу Низомнинг 7-бандида “Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади” деб кўрсатилган бўлсада, танлов номигагина ўтказилиб, фақатгина танлов комиссия раиси Х. Яхшибоев томонидан йиғилиш ўтказилиб, баённомаси имзоланган.

Низомнинг 13-бандида ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилишини, комиссиянинг котиби талабгорларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўришини, комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатилган бўлсада, комиссия котиби томонидан танлов ғолиби бўлган “Сехирли сирлар садоси” фермер хўжалигининг хужжатлари расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, танловда қатнашган барча 10 нафар фермер хўжаликларининг маълумотномаси бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан қайси санада тасдиқлаб олинганлиги кўрсатилмаган, шунингдек, жами ишчилари сони, тузилган мехнат шартномаси ва очилган мехнат дафтарчалари сони тўғрисидаги маълумотномаси туман бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тасдиқланмаган ёки олинмаган.

Ачинарлиси, Низомнинг 17-банди 3-кичик бандида “Талабгорнинг банк ҳисобварағида мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари мавжудлиги - банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади, бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади” деб кўрсатилган бўлсада, бироқ АТ “Агробанк”  туман филиали бошқарувчиси томонидан тасдиқланиб, муҳр босилиб тақдим қилинган маълумотномада фермер хўжаликларининг банк ҳисоб варағида мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги қайдлар умуман киритилмаган.

Энг асосийси, Низомнинг 17-банди 3-кичик бандида “Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) - техника воситалари техник паспортлари ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспорт (лар)ининг асли кўрсатилган ҳолда у (лар)нинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилиши, техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситалари инобатга олиниши лозим” деб кўрсатилган бўлсада, Инспекциянинг Зомин туман бўлими томонидан фермер хўжаликларига тақдим этилган маълумотномада техникалари мавжудлиги ҳақидаги маълумотномаларга туман қишлоқ хўжалиги муҳри билан тасдиқлаб, танлов комиссияга тақдим этилган.

Бундан ташқари, Низомнинг 26-бандида, супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлган фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар қайси навдан неча гектар экиши ва қанча ҳажмда уруғлик етиштириши вилоят ҳокимининг келгуси йил ҳосили учун талаб этиладиган уруғлик тайёрлаш ҳажмлари ва навларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорига асосан белгилаб берилиши кўрсатилган.

Бироқ, “Сехрли сирлар садоси”, “Усмоновлар даласи” ва “Зомин тоғ жилоси” фермер хўжаликлари томонидан “Элита” авлодли уруғлари экилиши кўрсатилган бўлсада, лекин ушбу фермер хўжаликлари томонидан R1 авлодли уруғлар экилган бўлиб, комиссия томонидан ушбу холатга эътибор берилмаган.

Текшириш якуни бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш лозимлиги ҳақида қарор қилиниб, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи номига инспекция номидан Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

 

Ж. ХОЛМИРЗАЕВ,

инспекциянинг  туман

бўлими катта инспектори. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар