Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Сизга эхтиромим чексиз аёллар

Сизга эхтиромим чексиз аёллар

08 март 2019 йил
487
0

Туманимиз  марказидаги мухташам “Осиё” тантаналар мажмуйида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Дунёдаги энг муқаддас нарсаларни “Она” сўзи билан бежизга улуғламаймиз. “Она замин”, “Она юрт”, “Она табиат” каби ташбеҳларнинг биз учун энг муқаддас зот бўлган оналаримиз номи билан боғланишида ҳам катта ҳикмат бор. Азалдан диёримизда оналар, ҳусусан, аҳли-аёлларимиз ва опа-сингилларимиз, гўзал қизларимиз улуғланиб келинган. Бу анъана айни вақтда ҳам давом этмоқда.

Туманимизда айни вақтга келиб 78 минг 500 нафардан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилади. Турли муассаса ва ташкилотларда 80 нафар аёлларимиз  раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек,  тумандаги умумтаълим мактаблари ва коллежларида, мактабгача таълим муассасаларида салкам 1 минг 453  нафар аёллар, тиббиёт соҳасида 1 минг 60  нафар саломатлик посбонлари, 2 минг  нафардан ортиқ тадбиркор ва ишбилармон аёллар фидокорона меҳнатлари билан алоҳида ғайрат кўрсатиб келаётганликлари таҳсинга сазовордир.

Барчага маълумки, Ватанимиз тараққиётига камтарона меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган эл-юрт шаъни ва ғурурини дунё миқёсида кўтараётган, турли йўналишларда ўз изланишларини олиб бораётган иқтидорли ва зукко аёлларимиз, меҳнаткаш, оқила опа-сингилларимиз сони тобора кўпайиб бормоқда.

Ана шундай юртдошларимиздан Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Ҳанифа Раҳматуллаева, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” Ларина Пак, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Роҳатой Абдуқодирова, бокс бўйича бир неча карра Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Гўзал Исматова, Таэквондо –ВТФ бўйича Ўзбекистон Чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби Озода Собиржонова каби барчага намуна ва ибрат бўлаётган опа-сингиларимизнинг меҳнатларини, қўлга киритаётган ютуқларини доимо қадрлаймиз.

– Мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар янада кенгайтирилмоқда, – дейди туман хотин қизлар қўмитаси раиси Н.Файзиева. – Аёли мўтабар бўлган Ватан буюк ишларга қодир. Бу нишон ҳам давлатимизнинг биз аёлларга кўрсатаётган ҳурмат ва эътиборининг ифодасидир.

Байрам тадбирида туман  хокими А. Абдуғаниев сўзга чиқди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар