Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Аёлларга байрам совғалари улашилди

Аёлларга байрам совғалари улашилди

08 март 2019 йил
557
0

Бугунги тезкор глобаллашув жараёни даврида жамиятимиз, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиз, умуман турмуш тарзимизнинг фаровонлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларда аёлларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кун аёли нафақат оила бекаси, шу билан бирга фаол ташкилотчи раҳбар, ишбилармон - тадбиркор, келажак авлодни яратувчиси ҳамдир. Дилбар аёлларимиз халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, молия-банк, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик каби соҳаларда ўзларининг бор куч ва билимлари, тажрибалари билан кўпларга ўрнак бўлмоқдалар. Бундай катта куч, турган гапки, оилалар фаровонлигини, демакки, жамият тараққиётини таъминлашда салмоқли мавқега эга. Бунинг учун аёлларимизни ҳар қанча эъзоз ва ҳурмат қилсак арзийди.

 

Дунёдаги энг муқаддас нарсаларни “Она” сўзи билан бежизга улуғламаймиз. “Она замин”, “Она юрт”, “Она табиат” каби ташбеҳларнинг биз учун энг муқаддас зот бўлган оналаримиз номи билан боғланишида ҳам катта ҳикмат бор. Азалдан диёримизда оналар, ҳусусан, аҳли-аёлларимиз ва опа-сингилларимиз, гўзал қизларимиз улуғланиб келинган. Бу анъана айни вақтда ҳам давом этмоқда.

Байрам арафасида туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлар шуниндек юз билан юзлашган момоларимизга турли қимматбахо совғалар тарқатилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар