Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди

30 май 2020 йил
464
0

Жорий йилнинг 30 май куни Зомин тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва идораларнинг туман бўлимлари ва раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 2 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни туман ҳокими Алишер Абдуғаниев олиб борди.

Дастлаб, депутатлар томонидан сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш.М.Жўраевнинг туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарор ва фармойишларини тасдиқлаш тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, сессия кун тартибидаги иккинчи масаласи, Зомин тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошидаги эркин қолдиқ ҳамда чораклар давомида шаклланадиган қўшимча манба маблағларини ҳаражатларга йўналтириш тўғрисида Туман молия бўлими мудири Ш.Т. Айбашевнинг маърузаси эшитилди.

Сессия сўнгида тегишли масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар