Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “ИСТИҚЛОЛ ПОСБОНЛАРИ” ҒОЛИБ

“ИСТИҚЛОЛ ПОСБОНЛАРИ” ҒОЛИБ

06 апрель 2019 йил
474
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман касб-ҳунар коллежлари, тумандаги Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм  билан ҳамкорликда "Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада тумандаги  8 та касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшлари фаол иштирок этишди. Жамоалар мусобақа низомидаги 9 шарт бўйича беллашиб, интеллектуал ва жисмоний  имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Жами 150 нафардан зиёд бўлғуси ватан посбонлари қатнашган илк босқичда фахрли биринчи ўринни Зомин Маиший хизмат ва Транспорт касб-ҳунар коллежининг "Истиқлол посбонлари” жамоаси эгаллашди. Зомин Тиббиёт  коллежининг "Тиббиёт посбонлари” ҳамда Зомин Қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг "Кобра” жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритдилар.

Эндиликда "Истиқлол посбонлари” жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида қатнашиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладилар.

 Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан Даштобод транспорт касб-ҳунар коллежида спортнинг 3 километрга югуриш, 100 метрга югуриш, турникка тортилиш, аркон тортиш, стол тенниси, шахмат-шашка, футбол турлари бу́йича мусобақа ташкил этилди. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадидаги шу каби тадбирларда қатнашиш истагида бўлганлар сафи тобора ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир.

Анъанага айланиб бораётган мусобақаларнинг барча ғолиб ва совриндори ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Темур НАЗАРОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман

 Кенгаши бош мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар