Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Келажакни биз сизлар билан қурамиз

Келажакни биз сизлар билан қурамиз

16 апрель 2019 йил
150
0

Бир неча йилдирки, мамлакатимизнинг чегара олди худуларида жойлашган касб-хунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган чақириққача тайёргарлик босқичидаги ўқувчи ёшлар ўртасида “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, туманимизда жойлашган ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида “Ёшлар иттфоқи” Жиззах вилояти ва Зомин туман Кенгаши, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси, Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва хамкорликдаги жамоат ташкилотлари билан, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш, Давлат чегараларининг дахлсизлигини, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни янада кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси “Давлат чегараси тўғрисида” ги қонунинг мазмун - мохиятини сингдириш, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун ўсиб бораётган ёш авлодда жавобгарлик ҳиссини шакиллантириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини камол топтириш, уларни ўз ҳалқига, Президентига ва Ватанига садоқат рухида, чегара қўшинларининг шонли анъаналарининг давомчилари этиб тарбиялаш, ёшлар орасида давлат чегарасининг ҳимояси шарафли бурч эканлигини тарғиб қилиш, чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўсмирларни Ўзбекистон Республикаси                      ДХХ чегара қўшинлари сафларида хизмат қилишга тайёрлаб бориш, ўсмирларни Республика Қуроли Кучлари сафида хизматга ва ҳарбий билим юртларига киришга тайёрлаш ва Қуролли Кучларнинг шакли, тарихини ўрганиш, ёшларда мардлик, қатиятлилик, куч-ғайрат, интизомлилик, жамоатчиликни шакллантириш хамда соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг II Вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақада, Жиззах вилоятидаги 5 та касб-хунар коллежлари ҳамда  умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилардан тузилган жамоалар иштирок этишди. Мусобақа хакамлари офицерлар 9113 хамда 9225 ҳарбий қисм офицерлари Р.Ханаев, Қ.Матмусаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Р.Ачилов, вилоят касб-хунар таълими бошқармаси бошлиғи Т.Бойназаров, вилоят жисмоний тарбия бошқармаси бошлиғи В.Давлатовлар жамоларни шартлар бўйича бахолаб боришди. Жамоалар мусобақа низомидаги шартлар бўйича беллашиб, интеллектуал ва жисмоний  имкониятларини синовдан ўтказдилар, Хакамлар хайъати томонидан жамоаларнинг чиқишлари холисона бахолаб борилди.

Мусобақа натижаларига кўра:

Зомин қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежининг "Истиқлол посбонлари” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб Зомин туман маиший хизмат ва транспорт касб-хунар коллежининг “Истиқлол посбонлари” жамоаси Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Ватанимиз ёшларини юртга мухаббат руҳида тарбиялашда, уларни муддатли ҳарбий хизматга, хусусан Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларида хизматни ўташга тайёрлаб боришни босқичма-босқич олиб боришда “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобакасининг ахамияти катта.                       

Шу муносабат билан Зомин маиший хизмат ва транспорт касб-хунар коллежининг “Истиқлол посбонлари” жамоаси ўқувчи ёшларини навбатдаги Республика босқичига тайёрлаш буйича ўқув машғулотлари, тайёргарлик босқичлари ўтказилмокда.  Тайёргарлик машғулотлари мобайнида ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Қ.Эшқобилов, Ж.Қодиров, Ў.Алиқулов ва Ж.Элмуродовлар ўзининг бор билим ва кўникмаларини ўқувчи ёшларга ўргатиб келишмоқда. Айтиш жоизки, юртимиз истиқболини ўз касбининг устаси, интеллектуал салохиятли ва туғилиб ўсган гўшасини ардоқлай оладиган фарзандлар белгилайди.

Шу боисдан ёшларимизни ана шундай юксак туйғулар руҳида вояга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шу маънода хар йили ўтказиладиган “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусабокаси ёшларга маънан ва жисмонан етук инсон бўлишда якиндан ёрдам бермокда. Зомин туман маиший хизмат ва транспорт касб-хунар коллежининг “Истиқлол посбонлари”  жамоаси ўқувчи ёшлари бу йил Республика босқичида бўладиган мусобақага жиддий тайёргарлик кўришмоқда.  

2015 ва 2016 йиллар Республика боскичида қатнашган Зомин маиший хизмат ва транспорт касб-хунар коллежининг “Ёш чегарачилар” клуби аъзолари коллеж ҳарбий рахбари Ш.Ўралов бошчилигида ҳарбий кисмга ташриф буюриб ўзлари учун ахамиятга эга булган билим ва куникмаларини мунтазам равишда ошириб боришмокда. 

Биз ёшлар Ватанимизнинг нурли келажаги ва бахту - иқболи учун бор куч ғайратимизни аямасдан ўз хиссамизни қўшишга ваъда берамиз. Мен ўйлайманки вилоят босқичидан фахрли биринчи ўринни қўлга киритишимизга туманимизда жойлашган ДХХ Чегра қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг ўрни катта, чунки улар бор билим ва кўникмаларини, сафда юриш қоидалари хамда қурол билан ишлаш бўйича машғулотлар давомида тушунчарни етарли даражада беришмаганларида биз бу даражагача етиб келмаган бўлардик. Мен Зомин туман маиший хизмат ва транспорт касб-хунар коллежининг “Истиқлол посбонлари” жамоаси ўқувчи ёшлари ва коллеж рахбарияти номидан ҳарбий қисм қўмондонлигига хамда ҳарбий соха бўйича бизларга устозлиқ қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларга чуқур миннатдорчилигимизни билдираман. Республика босқичида устозларимизнинг юзини ерга қаратмасликка сўз берамиз дейди биз билан сухбатда бўлган жамоа иштирокчиси Сайёра Абдуазимова.       

Дарҳақиқат, ўсиб келаётган ёшларимизни келажакда Ватанимизга, Президентимизга ва она халқимизга фидоий ва содик фарзандлар бўлиб етишишида хамда давлатимиз чегараларини мустаҳкам сақлашда ўз хиссаларини қўшишига ишонамиз. Зеро, шу маррагача келган, интилган бу серғайрат ўғил-қизлар эртанги кунимизнинг нияти улуғ, элда суюк ёшларидир. 

 

Ж.Қодиров   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар