Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ҳарбий қасамёд қабул қилинди

Ҳарбий қасамёд қабул қилинди

16 апрель 2019 йил
162
0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматчиларнинг киришлари муносабати билан тантанали тарзда ҳарбий қасамёд бўлиб ўтди.

 Зомин туман хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зомин туман кенгаши, Республика маънавият – маърифат маркази Зомин туман бўлими, ҳамкорликдаги жамоат ташкилотлари вакиллари шунингдек, оддий аскарларнинг ота-оналари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Мухтарам Президентимиз - Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ш.М.Мирзиёев рахнамолигида амалга оширилаётган ислохотлар самарасида халқимиз тинчлиги ва осойишталиги, ватанимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир миллий армиямиз салохияти ошиб бораётганлиги таъкидланди.

Ҳарбий қасамёд бу шунчаки оддий тадбир эмас, балки, аскарнинг Ватан олдидаги улкан маъсулияти ифодаси, юртга садоқат билан хизмат қилиш тўғрисида бир марта қабул қилган онтидир. Ҳарбий қасамёд ҳарбий хизматчининг ўз она Ватани – Ўзбекистон Республикасига бўлган муқаддас мехр – мухаббат ифодасидир.

 

Қасамёд тадбири ўзгача рухда ўтди. Унда ўтган йил бахорида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаб бўлиш арафасида турган аскар йигитларнинг ота – оналари ҳам таклиф этилди ҳамда улар гувохлигида хизмат даврида ҳар жихатдан бошқаларга ибрат бўлган, жанговар ва маънавий – маърифий тайёргарлик фанларидан юқори натижаларга эришган оддий аскарларга қисм қўмондонлиги томонидан имтиёзли тавсияномалар ва уларнинг ота – оналарига эсдалик совғалари, миннатдорчилик хатлари тантанали равишда топширилди.

  Тантанали тадбир ҳарбий хизматчилар ва болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчи ўқувчи ёшлари жанговар жанговар тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлари, хизмат мобайнида Давлатимиз чегараларни қўриқлашда чегарачиларга кўмакдош бўладиган хизмат итлари намойишлари, Жиззах гарнизони  ҳарбий оркестри чиқишлари ва Маданият бўлими ходимларининг байрам консерти билан якунланди.

                                                                                                       Ж.Қодиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар