Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани ҳокимининг тумандаги 600 га яқин номсиз кўчаларга ном бериш ва қайта номлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

Зомин тумани ҳокимининг тумандаги 600 га яқин номсиз кўчаларга ном бериш ва қайта номлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

07 июль 2020 йил
300
0

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/Зомин тумани ҳокимининиг 2020 йил 29 июньдаги Тумандаги мавжуд қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинларида жойлашган номсиз кўчаларга ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур лойиҳада тумандаги мавжуд қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган номсиз кўчаларга ном бериш, қонун талабларига зид ҳамда туман доирасида такрорланадиган кўчаларни қайта номлаш бўйича қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан билдирилган таклифлар асосан 600 тага яқин номсиз кўчаларга ном берилиши ва қайта номланиши белгиланган.

Хусусан, “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг ҳохиш ва истакларини инобатга олиниб, ҳудуддаги жами 9 та кўчалардан: 2 та “Эски Зомин”, “Иккиравот” кўчаларнинг номини тасдиқлаш, 1 та “Боғишамол” кўчасини “Боғиэрам” кўчасига ўзгартириш, 6 та номсиз кўчаларга қуйидаги,  “Файзли”, “Соҳил бўйи”, “Боғибаланд”, “Саховатли”, “Яккабоғ”, “Садаф” номларини бериш таклифлари келтирилган.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар