Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Диний экстремизмга ва терроризмга қўшилмаслик учун нима қилмоқ керак?

Диний экстремизмга ва терроризмга қўшилмаслик учун нима қилмоқ керак?

13 апрель 2019 йил
311
0

Ҳаммамизга маьлумки мамлакатимиздан кўпгина фуқароларимиз ҳар йилда мавсумий ишлаш учун Россия ҳамда бошқа давлатларда бўлишади. Лекин пул топиш илинжида кетган ҳамюртларимизнинг ҳаммасини ҳам омади келмаяпти. Натижада бегона юртларда ўзларига мос иш топа олмасдан, бойлик изидан қувиб ўзини виждонидан ҳам кечиб юборган инсонларнинг найрангига учиб, ўз ватанига қайта олмаётган фуқароларимиз бир қанча.

Мана шундай пайтда бегона юртларда қийналиб юрганларга дўстона ёрдам қўлини ўзатиш баҳонасида ёнларида пайдо бўлишади. Натижада пулга алданган фуқаролар ўзлари билмаганҳолда аланга ичида ёнаётган мамлакатларда пайдо бўлиб қолишмоқда.

Бу ҳолатларга кўпгина мисоллар келтириб ўтишимиз мумкин, шунинг учун чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётган фуқароларимиз аввало ўз оила аъзоларини келажагини, эртанги ватанимиз равнақини ўйлаши лозим бўлади.

Шу сабабли уларни онгида ушбу жирканч ғояларга қарши самарали кураш шаклланган бўлиши керак. Бир сўз билан айтганда ҳар бир фуқароларимиз оқ билан қорани ажрата олиши зарур.

Биргина жорий йилда мамлакатимизнинг хуқуқни мухофаза қилувчи идоралари томониданҳисоблаб чиқилган статистик кўрсаткичларга назар соладиган бўлсак меҳнат миграцияси, таьлим олиш учун ва дипломатик йўналишлар бўйича дунёнинг 30 дан зиёд давлатларидаҳамюртларимиз истиқомат қилиб келишмоқда.

Ўз навбатида мана шу жойларда 136 дан ортиқ диний оқимларнинг кичик гуруҳлари фаолияти аниқланган. Олинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаги асосий меҳнат миграцияси амалга ошириладиган Россия Федерациясининг 93 шаҳрида диний экстремизм ва терроризмнинг ўчоқлари мавжуд бўлиб, айнан шу жойларда чет эл фуқароларини жалб қилишга ҳаракат тобора кучайиб бормоқда.

Диний экстремизмга қарши курашда чегара ўрнатилмаган. Ҳар бир фуқаро унга қарши виждонан ва ақлан кураш олиб бориши лозим. Шу билан биз ўсиб келаётган ёш авлодларимизда ўз ўзидан ушбу иллатларга қарши имунитетни пайдо бўлишига замин яратамиз. Ватандошларимизни ушбу гуруҳларга қўшилиб кетмаслиги учун кафолат бера оламиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар