Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК-ЮРТ ТИНЧЛИГИ ГАРОВИДИР

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК-ЮРТ ТИНЧЛИГИ ГАРОВИДИР

15 апрель 2019 йил
332
0

Неча минг йиллик тарихга эга қадимий она юртимиз Моварауннаҳр азалдан кўп миллатли эл ҳисобланади. Бу ерда ўзбек, тожик, туркман, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, рус, татар, украин, арман ва бошқа ўттизга яқин миллат вакиллари билан ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб келишган. Улар нафақат қўни-қўшни, балки бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшашади, қуда-андачалик каби қон-қариндошликнинг минг йиллик узилмас риштаси билан мустаҳкам боғланишган.

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти ва дунёдаги обрў-эътибори, аввало ўша юртда қарор топган тинчлик-осойишталикка, шу ерда яшайдиган барча миллат ва элат вакилларининг тотувлигига ҳам боғлиқ. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг тили, дини, урф-одати ва маданиятини ҳурмат қилиб, ривожлантиришга кўмаклашиш, уларга яратиб берилган имконият ва шароитлардан амалий фойдаланиш ишида, айниқса маҳалланинг тутган ўрни беқиёсдир.

Бизнинг Зомин туманида истиқомат қилиб келаётган аҳоли кўпмиллатлилиги билан бошқа туманлардан тубдан фарқ қилади. Юртимизда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришлар ва янгиланишларни она заминимизда истиқомат қилаётган барча миллат вакиллари ўз ҳаётларига бир оила фарзандларидек тадбиқ этишмоқда. Бундан ташқари, турли дин вакиллари хеч қандай тўсиқларсиз ўз динларига эътиқод қилишлари учун ҳам барча шароитлар яратилган.

Тинчликсевар ва элпарвар Президентимиз ва ҳукуматимизнинг яратган шарт-шароитларидан она заминимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари бениҳоя миннатдордир.

Айниқса, азиз Президентимизнинг ташаббуси билан қўшни Республикалар раҳбарлари ўзаро ҳамкорликда, элу-юртимиз, халқимиз ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларига ҳалақит бераётган чегараларда ўтиш жойидаги сунъий тўсиқларнинг олиб ташланиши Ўрта Осиё халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамламоқда. Энди ўзбек, тожик, туркман, қозоқ, қирғиз каби қондош, қардош халқлар вакилларининг байраму-тўйларда бир-бирлариники меҳмон бўлиб бориб-келишлари учун моънелик қиладиган ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Қўшни Республикалар халқлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалари қардош ва қондош халқларнинг дўстлигини амалий ишлар билан янада мустаҳкамламоқда.

2017-2021 йилларга мўлжалланган "Ҳаракатлар стратегияси”нинг ҳам бешинчи  яъни "Хавфсизлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш ва ўзаро манфаатли амалий ташқи сиёсат” деб номланган йўналишида ҳам миллатлараро тотувликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин.

                                                                                                               М.Тўхташева

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар