Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди

29 август 2020 йил
493
0

Жорий йилнинг 28 август куни Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор вакилари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 2 та масалани кўриб чиқдилар. Сессия ишига туман Кенгаши депутати Б.Жонтурсунов раислик қилди.

Дастлаб, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш.Жўраевнинг аҳолининг эҳтиёжманд “Темир дафтар”га киритилган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, депутатлар туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқладилар. Хусусан, Зомин тумани ҳокимининг 2020 йил 24 августдаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида”ги 994-сонли қарори тасдиқланди.

Ушбу қарорга кўра, карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотларини ҳарид қилиш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 300 000 000 (уч юз миллион) сўм миқдоридаги маблағ ажратилган.

Сессия сўнгида тегишли масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар