Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » 1144 та оилага 300 млн. сўмлик маҳсулот тарқатилди

1144 та оилага 300 млн. сўмлик маҳсулот тарқатилди

29 август 2020 йил
198
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидп аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириши ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар натижакорлигига эришиш зарурлиги таъкидланган эди.

Шу мақсадда, куни кеча – 28 август куни Зомин тумани ҳокимининг 994-сонли қарорига кўра “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 300 000 000 (уч юз миллион) сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан “Темир дафтар”га киритилган 1144 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

- Ҳозирда туманда 1144 та оила “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, бугунги ҳайирли тадбирда уларнинг ҳар бирига 14 турдаги, 270 минг сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди. Бунинг учун жами 300 млн. сўм маблағ сарфланди, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Зомин тумани бўлими бошлиғи Б.Жонтурсунов.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар