Даштобод бозорида ўғирлик қилган кимса ушланди
Зомин тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Янгиобод тумани Баландчақир қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1980 йил туғилган Д.З. мурожаат қилиб, Даштобод шаҳридаги буюм бозорида бўлган вақтида номаълум кимса томонидан унинг сумкасидан 1 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб кетганини билдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилояти Учкўприк туманида истиқомат қилувчи, 1966 йил туғилган фуқаро томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

12 февраль 2020, Среда
Даштобод шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконини ўғирлаган шахслар аниқланди
Изоҳлар (0)