Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Мақсадимиз жазолаш эмас…

Мақсадимиз жазолаш эмас…

19 сентябрь 2020 йил
476
0

Бугун мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактика қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилган.

Бу йўлда Зомин тумани ИИО Пробация бўлими ҳам озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этаётган шахслар билан яқиндан ишлаш, уларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда. Натижада, назорат остидагилар томонидан қайта жиноят содир этилиши камайишига эришилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Зомин тумани ИИО Пробация гуруҳида назоратда турган шахслар 251 нафарни ташкил этиб, уларнинг қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида, ҳисобда турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қайта жиноят содир этишга мойил бўлганлари билан алоҳида профилактик ишлар ташкил этилган. Гуруҳ томонидан ҳисобда турган маҳкумларни тунги вақтда ўз хонадонида бўлишларини текшириш, Суд томонидан ўрнатилган шу ва бошқа чекловларга амал қилиб келаётганликлари доимий назоратда.

Ушбу сайъ-ҳаракатлар натижасида, жорий йилнинг 8 ойи давомида Зомин тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган маҳкумлар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолати кузатилмади.

Шунингдек, бўлим томонидан Пробация гуруҳида назоратда турган шахсларнинг жамиятга мослашувини осонлаштириш мақсадида 2020 йилнинг шу даврига қадар 123 нафар тузалиш йўлига ўтган махкумларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилишлик учун жиноят ишлари бўйича судларга тақдимномалар киритилиб, киритилган тақдимномаларнинг барчаси суд томонидан қаноатлантирилди.

Хулоса қилиб айтганда, пробация бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли назорат остидаги биргина шахс тузалиш йўлига ўтса, бир неча жиноятларнинг олди олинади, ишга жойлашиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишга интилса, у яшаётган оиланинг турмуш фаровонлиги таъминланади.

Шундай экан, жамиятимизда шахсни тарбиялаш орқали соғлом муҳит яратиш вазифаси, наинки ички ишлар органлари пробация бўлинмаларининг, балки кенг жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини унутмаслик лозим.

Зомин тумани ИИО

Пробация бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар