Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Бахтсизликка олиб келувчи иллат

Бахтсизликка олиб келувчи иллат

19 май 2019 йил
366
0

Ақшдаги Сан-Диего университетида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ўсмирларни бир соатдан ортиқ вақтини мобил телефонлар билан ўтказишлари уларга салбий таъсир кўрсатади.

Соҳа мутахассислари тадқиқотни ўтказишда телефондан мунтазам фойдаланиш керак деб ҳисоблайдиган 1 миллиондан ортиқ ўсмирларнинг маълумотларини таҳлил қилдилар. Натижада, телефон экранига узоқ муддат тикилиб вақт ўтказадиган ўсмирларда бахтсизлик кўпроқ экани маълум бўлди. Кунини китоб мутолааси, турли спорт машғулотлар ва дўстлари билан илмий суҳбатлар олиб бориш билан ўтказадиган ўсмирларда эса, фаоллик даражаси ниҳоятда юқорилиги аниқланган.
Тадқиқотчилар, кишиларга смартфонлардан икки соатдан кўп фойдаланмасликни тавсия қилишди.
Шунингдек, уйқудан олдин ақлли телефонлардан фойдаланиш инсон танасида тарангликни ошишига ва мия фаолиятида турли салбий ҳолатларни пайдо бўлишига олиб келиши аниқланди.

Калифорния университетидаги психиатрия профессори Доктор Дан Сиегел ўз маърузасида, уйқудан олдин телефонлардан фойдаланиш туфайли инсоннинг ақлида кўп салбий ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини қайд қилган. Бир сўз билан айтганда уйқудан олдин ақлли телефонлардан фойдаланиш уйқусизликни келтириб чиқаради ва бош ҳамда танадаги мушакларнинг оғришига сабаб бўлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар