Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » 36 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди

36 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди

13 октябрь 2020 йил
196
0

2020 йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан ташкил этилган видеоселектор йиғилишида, мамлакатимизда жорий этилган “Темир дафтар” сингари ҳудудлардаги ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”ни ташкил этиш вазифаси белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, тумандаги 37 та маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролари йиғинларида ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан хатлов ўтказилиб, туманда жами 18-30 ёшгача бўлган 41213 нафар ёшлардан 978 нафари ҳозирги кунда ишсиз эканлиги ва ишга жойлашишга мухтожлиги аниқланиб, “Ёшлар дафтари”га киритилди.

Жорий йилнинг 12 октябр куни Ёшлар ишлари агенлиги Зомин туман бўлими ҳамда 3-сектор раҳбарияти томонидан сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида Даштобод шаҳрида бунёд этилаётган “OQSAROY JIZZAKH TEXTIL” қўшма корхона шакдлидаги МЧЖга саёҳат ташкил этилди.

Ташриф давомида ёшлар корхонанинг бир суткалик фаолияти билан тўлиқ таништириб ўтилди. Хусусан, пахта толасининг корхонага қандай келиб тушиши ва ярим тайёр махсулот бўлгунча қандай босқичлардан ўтиши, кун давомида корхонада амалга ошириладиган бошқа махсус жараёнлар билан ёшлар таништирилди. Меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саолларига корхонанинг масъул ходими томонидан жавоблар олишди.

Ташриф сўнгида, соҳага қизиққан ва корхонада фаолияти билан яқиндан танишиб меҳри уйғонган бир қанча ёшлар ушбу масканда фаолият кўрсатиш истагини билдиришди. Ёшларнинг ушбу ташаббуси масъуллар ва корхона раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди ва шу куннинг ўзидаёқ 36 нафар ёшлар корхонага ишга қабул қилинди.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар