Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Мажбурий ижро бўлими томонидан оила яраштирилди

Зомин тумани Мажбурий ижро бўлими томонидан оила яраштирилди

13 октябрь 2020 йил
82
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига асосий вазифалардан бири этиб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш белгиланган бўлиб, шунингдек, алимент ундируви ҳамда оилалар ярашувлари борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 24.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Мустафаевдан ундирувчи З.Мустафақулова фойдасига икки нафар вояга етмаган 2015 йил туғилган Ш.Орзибоева ва 2018 йил туғилган Қ.Орзибоев исмли фарзандларининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими иш юритувига 2020 йил 8 августида келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда зарурий тушунчалар берилиши натижасида ижро ҳужжати келиб тушганидан бошлаб орадан 50 кун ўтмай икки тарафнинг келишган ҳолда ўзаро ярашуви эришилди.

Ж.Ю.Каримов

Мажбурий ижро бюроси

Зомин туман бўлими бошлиғи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар