Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » "Туман ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида"ги туман Кенгаши қарори

"Туман ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида"ги туман Кенгаши қарори

14 октябрь 2020 йил
144
0

Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
41-42-сон 483-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Тумандаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар ва хиёбонлар)га ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларига асосан туман комиссияси киритган таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман статистика бўлими (Қ.Келдибеков), Жиззах вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси Зомин тумани филиали бошлиғи в.в.б. (Н.Эгамқулов), туман архитектура ва қурилиш бўлими (Б.Юлдошев) ҳамда тегишли мутасадди давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
  3. Туман ички ишлар бўлими (Ф.Тўйчиев) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
  4. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси(М.Файзуллаева)га ном берилган ва номлари ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига уларнинг номлари ёзилган металл кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
  5. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.
  6. Туман “Шарқ тонги” газетаси (Ў.Бердибеков)га ушбу қарор газета саҳифасида ёритилсин.
  7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантиришиш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари доимий комиссияси (Б.Шукуров)га ва қарор ижросини таъминлаш географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси (М.Файзуллаева) зиммасига юклатилсин.
  8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар