Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Мингдан ошиқ оила йўқланди

Мингдан ошиқ оила йўқланди

14 октябрь 2020 йил
139
0

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонига кўра Зомин туманида “Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳар томонлама қўллаб-қуватланиб келинмоқда.

Куни кеча ушбу фармоннинг яна бир ижроси амалга оширилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 300 000 000 (уч юз миллион) сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан “Темир дафтар”га киритилган 1144 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

- Ҳозирда туманда 1144 та оила “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, бугунги ҳайирли тадбирда уларнинг ҳар бирига 14 турдаги, 270 минг сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди. Бунинг учун жами 300 млн. сўм маблағ сарфланди, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Зомин тумани бўлими бошлиғи Б.Жонтурсунов.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар