Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда давлат хизматлари маркази томонидан 9 ойда қанча хизмат кўрсатилди?

Зоминда давлат хизматлари маркази томонидан 9 ойда қанча хизмат кўрсатилди?

27 октябрь 2020 йил
85
0

Жорий йилнинг 9 ойида Жиззах вилоятининг барча туман (шаҳар) ДХМлари  жами 224.883 та давлат хизматлари кўрсатган бўлиб, шундан 4.368 таси (1,9 %) сайёр тартибда амалга оширилган.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 4.314 та юридик шахс ва 5.830 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари, жами 10.144 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган, шундан 289 та (2,8%) тадбиркорлар сайёр тартибда рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, 1628 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди.

Кўрсатилган давлат хизматлари туман (шаҳар) лар кесимида таҳлил қилинганда, 43.848 та Жиззах шаҳри, 37.669 та Ш.Рашидов, 21.675 та Ғаллаорол, 17.901 та Дўстлик, Зомин туманида 17.896 та, 16.257 та Бахмал, 15.620 та Фориш, 12.472 та Пахтакор, 10.210 та Зарбдор, 9.869 та Арнасой, 9.277 та  Мирзачўл, 8.453 та Зафаробод, 3.736 та Янгиобод  туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирининг 2020 йил 30 апрелдаги ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг буйруқларига асосан, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Зомин туманининг “Даштобод шаҳри”да давлат хизматлари марказлари филиали фойдаланишга топширилган эди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар