Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Чиқиндилар олиб кетилди

Чиқиндилар олиб кетилди

27 октябрь 2020 йил
160
0

Жорий йилнинг 20 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Зомин тумани Даштобод шаҳри “Ўзбекистон” МФЙ А.Навоий кўчаси 7-уйда истиқомат қилувчи фуқаро С.Бобабеков томонидан туман “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари фаолиятидан нарози бўлиб йўллаган мурожаати эълон қилинди.

Ўз мурожаатда фуқаро, пули ўз вақтида берилган бўлсада, 20 кундан буён Зомин тумани Тоза ҳудуд корхонаси томонидан чиқиндилар олиб кетилмаётганлиги, корхона раҳбарияти билан телефон орқали боғланиб бўлмаётганлигини билдирган.

Ўрганиш жараёнларида ҳақиқатан ҳам ушбу манзилда кўрсатилган ахлат юклари ўз вақтида олиб кетилмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатга сабаб сифатида корхона раҳбарияти томонидан “Тоза ҳудуд” ДУКга тегишли, давлат рақами 25/429 JAA бўлган хизмат автомобилида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги кўрсатиб ўтилди.

Корхона вакиллари томонидан фуқаро С.Бобабековга чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаганлиги борасида тушунтиришлар берилиб, мавжуд камчилик шу ернинг ўзида бартараф этилди. Тўпланиб қолган чиқиндилар туман “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари томонидан хонадондан олиб чиқиб кетилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар