Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Туманимизда Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни катта тантана қилинди

Туманимизда Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни катта тантана қилинди

01 июнь 2019 йил
124
0

1-июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жиззах вилоятининг зомин туманида ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, 1-июнь куни эрталаб соат 5-00 да туман марказидаги 1-мактаб футбол ўйингоҳига 120 нафардан ортиқф кўнгиллилар йиғилишиб, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида банадтарбия машқларини бажаришди. Тадбирда зомин туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари фаол иштирок этдилар.

Шундан сўнг ушбу футбол ўйингоҳида тумандаги халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг 5-7 синф ўқувчиларидан иборат 14 та футбол жамоалари “Туман ҳокими кубоги” учун футбол мусобақаси баҳсларига киришдилар. Олимпия тизимидаги ўйинлар то кечга қадар давом этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари ва етакчилар “Болага меҳр беринг” акцияси доирасида уй таълимидаги болажонларнинг 20 нафари хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлашди, совғалар улашилди. Шу билан бирга, Зомин тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий касалхонанинг Болалар бўлимига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган 45 нафар кичкинтойларни ҳам байрам билан қутлашди. Уларга соғлик тилаб, ўз совғаларини тақдим этдилар. Бетоб болажонларга бир зумга бўлсада шодлик улашган фаол ва етакчи ёшлар ташрифидан барча ота-оналар, касалхона маъмурияти ҳамда болажонлар мамнун бўлдилар.

Байрам муносабати билан “Сайқал” тантаналар мажмуида тумандаги Мактабгача таълим муассасалари қошида ташкил этилган ашула ва рақс дасталарининг байрам концерт дастури намойиш қилинди. Юзлаб зоминлик ёшлар кичкинтойларнинг шўх рақслари, бахтли болаликни, Ватанни улуғловчи қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.

Марказий ҳиёбон ва сайилгоҳ фарзандларини етаклаб олган бахтиёр ота-оналар, зоминликлар ва туман меҳмонлари билан тўлди.

Соат 11-00 да Зомин шаҳарчаси марказидаги “туркистон” кафесида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва серфарзанд оилалар фарзандлари ҳамда  болаликдан ногирон ўғил-қизлар учун байрам дастурхони ёзилди. 100 нафар болажонларга туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистион Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Зомин туман Халқ таълими бўлими,  “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими, “Ногиронлар” жамғармаси туман бўлими ва ҳамкор ташкилотларнинг байрам совғалари тантанали раившда топширилди.

Байрамда сўзга чиққан туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ғулом Омонқулов, туман хотин-қизлар қўмитаси раисаси Нодира Файзиева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Бекзод Шукуров, туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари раимқул Маликовлар барча болажонларни табриклаб, ларнинг ўқишларида муваффақиятлар тилашди. Келгусида озод  ва обод диёримизнинг фаровонлигига ҳисса қўшувчи комил инсонлар бўлиб етишишларини ният қилишди.

Байрам тантаналари давомида тумандаги “Ўзбек жанг санъати” тўгараги иштирокчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Спортсевар ёшларнинг ҳар бир чиқиши йиғилганларга манзур бўлиб, улар орасидаги кичкинтойларнинг ҳам келгусида спортнинг муайян тури билан шуғулланиш истаги туғилгани рост.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус бўйича ташкил этилган байрам тадбирларида китоблар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда ўзбек ва жаҳон болалар адабиёти дурдоналари бўлмиш сара асарлар билавн болажонлар яқиндан таништирилди. Уларга керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, кеч соат 17-оо да старт олган веломарафонда спортсевар ёшларнинг 200 нафардан ортиғи иштирок этди. Шаҳарча марказидаги шоҳ кўчадан старт олган веломарафон марказий сайилгоҳда ниҳоясига етди. Шундан кейин 3 километрлик масофага югуриш марафони бошланди. Турли ёш тоифасидаги спортга қизиқувчан ўғил-қизлар иштирок этган югуриш марафони ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтганлиги билан қатнашчилар ёдида қолди.

Кун бўйи давом этган турли тадбирлар якуни кеч соат 20-оо да “Сайқал” тантаналар мажмуида якунланди. У ерда барча ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланиб, ташкилотчилар томонидан турли эсдалик совғалари, диплом ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Байрам концерти намойиш қилиниб, туман маданият бўлими ходимлари, тумандаги 4 ҳамда 12-Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда меҳмон санъаткорларнинг чиқишлари намойиш қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар