Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Сенатор Ёмдаги мактабни таъмирлашга ёрдам кўрсатди

Сенатор Ёмдаги мактабни таъмирлашга ёрдам кўрсатди

28 октябрь 2020 йил
260
0

Бугун Янгиланаётган Ўзбекистоннининг янги қиёфасини ҳар қадамда, ҳар соҳада кўришимиз мумкин. Ҳох у қурилиш соҳаси бўлсин, таълим, иқтисод, сиёсат бўлсин барчасида янгиланиш нафаси уфуриб турибди.

Ушбу ўзгаришларни Олий мажлис сенаторлари фаолиятида ҳам кузатиб келмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, улар ўзларининг фаолиятини бирмунча жонлантиришга ҳамда жамиятдаги обрўсини таъминлашга эришмоқдалар. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлмаяпти. Бунинг учун энг аввало, ҳар бир сенатор халқ билан бевосита мулоқот қилиши, уларнинг дарду-ташвишларини эшитиши, муаммоларини бартараф қилишда ўз ҳисасини қўшиши керак бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисида Муҳтарам Президентимиз “Сенатор – бу аввало, халқ ва давлат ишончини қозонган инсон. У чуқур билимли , бой ҳаётий тажрибага эга бўлган тинимсиз меҳнат қилиб, ташаббус кўрсатадиган, халқ манфаатларини доимо биринчи ўринга қўйиб, ўз тақдирини эл-юрт тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрадиган шахсдир. Сизларнинг тимсолингизда биз ана шундай етук ва фаол шахсларни тасаввур қиламиз”, – деб бежиз айтмаган эдилар.

Жорий йилнинг 12 сентябр куни Олий мажлис Сенати аъзоси, Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилоти раиси Н.Пардаев тумандаги “Туркман” МФЙ ҳудудидаги 21-, 19-сонли, “Истиқлол” ҚФЙдаги 22-, 3-сонли умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб борган эди. Сенаторнинг ушбу ташрифи “Истиқлол” ҚФЙдаги 3-сонли умумтаълим мактаби учун ғоят самарали бўлди.

Ушбу ушрашувларда сенатор ҳудуд аҳли билан ҳам дилдан суҳбатлашди, уларнинг муаммоларини тинглади. Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3-сонли умумтаълим мактаби бўйича аҳолининг илтимослари сенаторнинг эътиборини тортди.

Ёмдаги 3-сонли мактаб 1998 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, бугунги кунда мактаб биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Айни куз-қиш мавсуми арафаси бўлса-да, мактабнинг иситиш тизими талаб даражасида ишламайди.

Аҳоли талабидан келиб чиқиб, шу куни сенатор Н.Пардаев 3-сонли мактабга ташриф буюрди. Мактабнинг иситиш тизими бир неча йиллардан буён ишламаслиги, ўқувчилар совуқ хоналарда дарс ўтаётганликларини ташриф давомида аниқланди. Сенатор ушбу муаммолар вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова ҳамда туман Халқ таълими бўлими мудири А.Эргашевлар билан бирга ҳал этилишига ваъда берди. Шу ернинг ўзида вилоят ва туман мутасаддилари билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган зарур ишлар режалаштирилди.

 

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мактабнинг том қисми “Trust Elektronic” МЧЖ корхонаси томонидан тўла янгилаб берилди.  Ҳозирда мактабнинг иситиш тизимини қайта таьмирлаш ҳам ушбу жамият томонидан амалга оширилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган бир паллада сенаторларимиз ушбу ўзига хос туб янгиланишнинг бошида, энг марказида бўлишни мақсад қилганлар ва мақсадга эришмоқдалар.

 Д.Фозилов

Зомин тумани таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси раиси

В.Ниёзматов

Зомин тумани 3-умумтаълим мактаби директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар