Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Даштободлик фуқаро автомобил бошқарувини йўқотиб икки фуқаро умрига зомин бўлди

Даштободлик фуқаро автомобил бошқарувини йўқотиб икки фуқаро умрига зомин бўлди

28 октябрь 2020 йил
965
0

Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган “Янгиер-Даштобод” 4/Р-196 йўлининг 35 километрида йўл-улов ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборт хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, “ВАЗ-2106” автоулови бошқарувида бўлган Зомин тумани "Ҳамза" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1999 йилда туғилган Б.П. автомобил бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган эшак аравани уриб юборган.

Натижада, аравада бўлган Зарбдор тумани "Ёшлик" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1958 йилда туғилган Х.Э. ва шу ҳудудда яшовчи 1998 йилда туғилган А.П.лар тан-жароҳати олиб, Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан иккала фуқаро ҳам вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар