Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Сув насоси таъмирланди. Энди ичимлик суви муаммо бўлмайди

Сув насоси таъмирланди. Энди ичимлик суви муаммо бўлмайди

29 октябрь 2020 йил
287
0

“Народное слово” газетасининг 2020 йил 30 сентябрь сонида сенатор Н.Пардаевнинг “К школе не подведен даже водопровод” (“Мактаб ҳатто сув билан таъминланмаган”) номли мақоласи эълон қилинди.

Мақолада сенатор Зомин туманидаги Чапарашли қишлоғидаги 22-сонли умумтаълим мактабида  ичимлик суви билан таъминланмаганлиги ҳақида сўз юритган.

Сенаторнинг ушбу танқидидан сўнг, туман Халқ таълими бўлими томонидан 22-сонли умумтаълим мактабининг иш ҳолати батафсил ўрганилди. Ўрганишлар натижасида, мактабни бир неча йил олдин сув билан таъминлаш мақсадида артизан қудуқ қазилганлиги, лекин, бугунги кунда сув насосини таъмирлаш зарурати борлиги маълум бўлди.

Туман Халқ таълими бўлими  томонидан камчилик тезда бартараф этилди. Сув насоси таъмирланиб, мактаб тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар