Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Баъзи “блогер”ларга “Тўғри айтасиз, Жиззах шаҳри бедарвоза эмас!” (видео)

Баъзи “блогер”ларга “Тўғри айтасиз, Жиззах шаҳри бедарвоза эмас!” (видео)

29 октябрь 2020 йил
284
0


Ижтимоий тармоқларда “Nima jizzaxda shahar bedarvozami? Qurilish sohasidagi qo'shtirnoq ichidagi fidoiylarimiz bor ekan bizda hech qachon rivojlanish bo'lmaydi. Bu qachongacha davom etadi. Bloger Dildora G'aniyevadan maqsadli murojaat... (орфография сақланди - таҳр.) дейилган ўз исботига эга бўлмаган хабарлар тарқалди.

Мазкур мурожаатни ижтимоий тармоққа жойлаштирган ўзини блогер дея таъкидлаётган асли "BEHRUZ-SHOHJAHON" масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг бизга маълум бўлишича қариндошининг турмуш ўртоғи Дилдора Ғаниева эканлиги маълум бўлди. 

Унинг иддао қилишича Жиззах вилоятидаги қурилишлар сифатсиз, тендерлар адолатсиз ўтиб, тендер комиссияси аъзолари ўз яқинларини манфаати йўлида иш олиб бораётганликларини таъкидлаб ўтган.

Яъни Жиззах вилоятида ўтказиладиган тендерларда қурилиш соҳаси тепасида турган раҳбарларнинг яқинлари ғолиб келаётган эмиш.

Шу ўринда савол туғилади “Сиз ўз мурожаатингизда тендерда қатнашганман дегансиз” аслида сизни қурилиш фирмангизни ўзи йўқ фақатгина "BEHRUZ-SHOHJAHON" масъулияти чекланган жамияти томонидан ишончнома орқали тендерларда иштирок этгансиз.

Яна бизга маълум бўлишича "BEHRUZ-SHOHJAHON" масъулияти чекланган жамияти раҳбари сизнинг ижтимоий тармоқларда чиқишингиздан мутлақо бехабарлигини айтиб ўтаркан, унинг фирмаси иштирок этган тендерлар қонуний тартибда тўғри ва адолатли ўтганини таъкидлаб ўтди.

Бў бўйича бизда "BEHRUZ-SHOHJAHON" масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг кўрсатмалари бор. Энг қизиғи сизга фақатгина "BEHRUZ-SHOHJAHON" масъулияти чекланган жамияти номидан тендерда иштирок этиш учун ишончнома берилган. Сизнинг бу фирма номидан гапиришингизни ўзи тўғримикан?

Демак-ки сиз бу фирманинг ишончномаси орқали тендерларда қатнашиб қандайдир йўллар билан объект олиб бераман деган мақсадингиз бўлган ёки бошқа манфаатлар кўзланганми бу ёғи энди бизга қоронғу.

Энди биз томондан берилаётган раддия асосли бўлиши учун "BEHRUZ-SHOHJAHON" масъулияти чекланган жамияти иштирок этган тендерларни ўтиши бўйича мутасаддиларнинг фикрига қулоқ тутамиз.

Яна шу нарсани яхши билингки мурожаатингизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам ўша тендер ўтказганлар манфаатини ҳимоя қилмоқда, мазмунидаги гап сўзларни айтиб ўтгансиз.

Шу нарсани яхши билингки айтилган ҳар битта сўзнинг исботи бўлмаса бу туҳмат ҳисобланади. Ваҳоланки сиз томондан келтириб ўтилган мурожаатни исбатлайдиган бирорта далил-исбот кўрсатмагансиз. Хулоса бўлмоқдаки сизнинг иддаоларингиз асоссиз ва туҳматдан иборатдир. Бунинг учун эса қонунда белгиланган тартибда жавоб берилиши керак.

Хулоса ўрнида бугун Жиззах шаҳри ва туманларида катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлардаги қурилишлар албатта малакали қурувчилар томонидан амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган Дилдора Ғаниевага сўнгги сўзимиз шуки “Тўғри айтасиз, Жиззах шаҳри бедарвоза эмас!”. Исботи билан гапиринг!

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар