Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ҳукуматнинг “2020-2022 йиллиларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди

Ҳукуматнинг “2020-2022 йиллиларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди

10 ноябрь 2020 йил
226
0

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “2020-2022 йиллиларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Қарор ҳукумат томонидан Зомин туманида саноат, қишлок хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикариш ҳажмларини кўпайтириш, аҳолига маиший, савдо, трaнспорт, тиббий, туризм ва бошқа турдаги замонавий хизматлар кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 291 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

Жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 98 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, бу орқали 3 269 та янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.

Шунингдек, 3 та умумтаълим мактаби, Даштобод шаҳрида 360 ўринли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиши белгилаб ўтилган.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар