Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » МУРОЖААТЛАР БЕЭЪТИБОР ҚОЛДИРИЛМАЙДИ

МУРОЖААТЛАР БЕЭЪТИБОР ҚОЛДИРИЛМАЙДИ

13 июнь 2019 йил
331
0

Бугунги кунда турли соҳаларда учраётган айрим муаммолар, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан туман прокуратурасига фуқаролар томонидан бир қатор мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар асосида ўтказилган суриштирув натижасида бир қанча вақтлардан бери ҳал бўлмай келаётган қатор масалалар ўз ечимини топаяпти.

Жумладан, фуқаро А. А. Бектанов томонидан прокуратурага қилинган мурожаатда унинг “Даштобод пахта тозалаш” АЖдан кўрсатилган хизматлар учун берилиши керак бўлган пул маблағларини ола олмаётганлиги кўрсатилган. Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, “Даштобод пахта тозалаш” АЖ ҳамда “Elnur Trans Servis” масъулияти чекланган жамияти ва Ш. Рашидов туман Фермерлар кенгаши ўртасида уч томонлама транспорт воситасида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан МЧЖ томонидан 50 миллион сўмлик хизмат кўрсатилган. Шундан “Даштобод пахта тозалаш” АЖ томонидан шартномага асосан 47 миллион 102 минг сўмлик пул маблағлари тўлаб берилган.

Бироқ акционерлик жамияти томонидан тақдим этилган 17.09.2018 йилдаги солиштирма далолатномада кўрсатилишича хизмат кўрсатувчи МЧЖ фойдасига тўланиши керак бўлган 2 миллион 898 минг сўм пул маблағлари 2019 йилнинг 2 майига қадар тўлаб берилмаган.

Прокуратура томонидан ушбу ҳолат юзасидан Зомин туманлараро Иқтисодий судига ариза киритилиб, жабрланувчига тегишли бўлган пул маблағлари ундириб берилди.

Шунингдек, туманда фаолият юритаётган “Асадбек ҳосили” фермер хўжалиги раҳбари Х. Турсинованинг фермер хўжалигига тегишли имтиёзли кредит маблағи бошқа фермер хўжалигига ўтказиб юборилаётганлиги хусусидаги аризаси ҳам тегишли равишда ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Х. Турсинова Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишонч телефонига, Зомин туман “Агро банк” АТБ филиалидан фермер хўжалиги учун ажратиладиган иш ҳақини олишда мурожаат қилганлиги маълум бўлди.

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида, Зомин туман “Агро банк” АТБ томонидан фуқаро Х. Турсинованинг фермер хўжалигига иш ҳақи учун пул маблағи ажратиб берилиши таъминланди.

Худди шунингдек, фуқаро Б. Ахмирзаев туман прокуратурасига ўзи боққан пилла учун ҳақини ололмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат асосида ўтказилган тегишли суриштирув ишлари натижасида аниқланишича, фуқаро Б.Ахмирзаев пилла боқиш мақсадида “Зомин асл ипак толаси” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузиб, 30 килограмм пилла боққан. Аммо МЧЖ томонидан фуқарога тегишли бўлган пул маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмаган. Прокуратура аралашувидан сўнг фуқаро Б. Ахмирзаевга тегишли пул маблағлари ундириб берилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай мурожаат ҳуқуқий томонлама ўрганиб чиқилади ва муаммоларга ечим топилади. Қонун эса барчага баробардир.

                                                         И. АЛИКУЛОВ,

туман прокурори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар