Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” тарғибот лойиҳаси кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

Зоминда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” тарғибот лойиҳаси кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

16 ноябрь 2020 йил
233
0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 ноябрь кунидан Зомин туманининг барча маҳалла ҳудудларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Мана шундай тадбирларнинг яна бири бугун Даштобод шаҳридаги “Беруний” МФЙ аҳолиси учун бўлиб ўтди.

Тарғибот лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашувлар, 5 ташаббус ғоясини илгари суриш, ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятларини йўналтириш бўйича кўргазмалар ҳам ташкил этилди.

 

Тадбир давомида, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида халқчил тилда тушунча берилди. Йиғилганлар ўртасида викториналар ташкил этилди. Байроғимиз баланд кўтарилиб, куй-қўшиқлар янгради. Ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурди. Маҳалла фаоллари сўз олиб, халқимиз учун яратилаётган имкониятлар, ёшларга, аёлларга бўлган эътибор, берилаётган имтиёзлар, бўлаётган ўзгаришлар хусусида тўлиб-тошиб гапирдилар.

– Бу ердаги кўпчилик гувоҳ, бизнинг оиламиз маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида турарди. Мен ва турмуш ўртоғим 2-гуруҳ ногирони бўлсакда, ҳаракат қилдик, бугунги яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўз бизнесимизни йўлга қўйдик, – дейди “Беруний” МФЙ яшовчи О.Мухторова. Банк кредити олиб қуёнчилик билан шуғулланмоқдамиз. Шунинг фойдасидан уй-жой қурдик. Бу йил давлат гранти асосида олий ўқув юртига ўқишга қабул қилиндим. Бунинг барчасини Муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган халқчил сиёсатнинг самариси деб биламан ва барчани яратилаётган имкониятлардан, унумли фойдаланишга, ўз тадбиркорлигини, ўз ишини очишга чақириб қоламан.

 

Шунингдек. тадбирга машҳур хонанда, “Лайло”, “Ўзимда гуноҳ”, “Синчалак” қўшиқларининг ижрочиси Илҳом Фармонов ташриф буюриб, ўзининг дилтортар наволари билан йиғилганларга ҳуш кайфият бағишлади.

 

 

Тадбир сўнги, юртимизда бўлаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиб, маҳалла ва туман ишларида жонбозлик кўрсатиб келатган бир гуруҳ маҳалла фаолларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан топширилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар