Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича машғулот бўлиб ўтди

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича машғулот бўлиб ўтди

16 ноябрь 2020 йил
63
0

Зомин тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ҳамда туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ис газидан заҳарланишни олдини олиш ва ёнғинларни келиб чиқиш сабабларини аҳолига тушунтириш ва уларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Зомин тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ёнғинларни олдини олиш ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича учрашув ўтказилди. 

Ўтказилган учрашувда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш, ис гази, газ ва хаво аралашмасининг чақнаши ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар