Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Касаба уюшмаси томонидан шифокорлар тақдирланди

Касаба уюшмаси томонидан шифокорлар тақдирланди

16 ноябрь 2020 йил
134
0

Бугун, бутун дунёни чуқур ўйга толдириб қўйган пандемия бизга шифокорларнинг нечоғли фидойи, матонатли, ўз ҳаловатидан кечиб бўлса-да, бошқалар ҳаётини асраб қолишга қодир бўлган, меҳридарё одамлар эканини яна бир карра амалда намойиш этди. Айни шу жараёнларда саломатлигимиз посбонлари – шифокорларнинг чинакам қаҳрамонлиги яна бир карра намоён бўлди.

Шундай экан шифокорларни фақатгина улар бизга зарур бўлганида ёки касб байрамларидагина эмас ҳар кун эслашимиз, меҳнатларини қадрлашимиз лозим. Куни кеча – Зомин тумани тиббиёт бирлашмасида мана шундай ибратли учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси республика Кенгашининг Жиззах вилоят буйича маъсул ходими М.Якубов иштирок этди. – Айни пайтда давлатимиз томонидан тиббиёт ходимларининг меҳнатини эъзозлаш, уларни муносиб тарзда рағбатлантириш борасида ғоят салмоқли маблағ, имконият, шароит сафарбар этилган. Бундай эътиборли жараёнга тиббиёт муассасаси, ўқув даргоҳи, илмий марказларнинг раҳбарларидан то жонкуяр ва изланувчан шифокорларгача, зийрак лаборантлар, тез ёрдам ҳайдовчиларигача қамраб олингани соҳа ходимлари меҳнатининг юртимизда нечоғли юқори баҳоланаётгани, ардоқланаётганининг амалий исботидир, дейди М.Якубов

Тадбир сўнгида, тиббиёт бирлашма фаолиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир нечта ходимлар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар