Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Эндиликда ўқувчилар ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган даврига иш ҳақи оладилар

Эндиликда ўқувчилар ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган даврига иш ҳақи оладилар

16 ноябрь 2020 йил
77
0

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни тарихий аҳамиятга эга бўлган иккита ҳужжат қабул қилинди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган мазкур қарор ва фармонда таълимнинг мактабгача таълим тизимидан тортиб, олий таълимгача, олий таълимдан кейинги таълимни ўз ичига қамраб олган, жумладан биргина янги кириб келаётган профессионал таълим "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги фармонда белгиланган. Яъни 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади. Ушбу дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан муддатли меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи тўланади.

Ўқувчиларнинг касбий малакасини "WorldSkills" стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилиниб, ишчи касблар бўйича "WorldSkills Uzbekistan" мусобақалари ўтказилади.
"WorldSkills" даражасидаги мусобақа юртимиз номини янада ёйиш учун яхши бир имкониятдир. Энг муҳими ёшларимиз сўнги технологик ютуқлар билан танишиб бориши ва уни ўзлаштириши мумкин. Халқаро стандартлар бўйича ишчи касбларга ўқитилиши иш берувчилар учун ҳам муҳим бўлиб, ишчининг юқори малакага эгалиги ва ўз касбини пухта эгаллаши амалиётдан кейин меҳнат муносабатларини ўрнатишда муҳим мезон ҳисобланади.

М.Ў.Ўразалиева

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси аъзоси,

ЎзХДП фракцияси аъзоси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар