Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Даштобод-Сардоба йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан суд бўлиб ўтди

Даштобод-Сардоба йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан суд бўлиб ўтди

17 ноябрь 2020 йил
267
0

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судида 2020 йилнинг 21 сентябрь куни Даштобод-Сардоба йўналишида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича иш кўрилди.

Маълум бўлишича, 2020 йилининг 21 сентябрь куни судланувчи Д.Б. давлат рақам белгиси 25X258FА бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини Зомин тумани ҳудудидан ўтган Даштобод-Сардоба автомобиль йўлининг Сардоба йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 1,2-қисмлари талабларини қўпол равишда бузиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган эшак аравани уриб юборган. Натижада, ушбу эшак аравада бўлган А.Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек “Cobalt” русумли автомашина йўловчиси С.Деҳқонов тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг 2020 йил 13 ноябрь кунги ҳукмига кўра судланувчи Д.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан 3 (уч) йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар