Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Байроғим – ғурурим, ифтихорим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

Зоминда “Байроғим – ғурурим, ифтихорим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

18 ноябрь 2020 йил
146
0

Бугун – 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Зомин шаҳарчаси марказий майдонида “Байроғим – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маънавий ва маданий тадбир ташкил этилди.

Ўтказилган байрам тадбирида Зомин тумани ҳокимлиги вакиллари, туман ташкилот раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳамда “Темурбеклар” мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Дастлаб Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан туман халқига йўллаган табригини ҳоким ўринбосари И.Оролов ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳамда “Темурбеклар” мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.

 

Тадбир сўнгида Давлатимиз байроғи ташкилотчилар ва ёшлар томонидан шаҳар кўчаларидан тантанали олиб ўтилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар