Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Бепул юридик ёрдам бериш қай тартибда амалга оширилмоқда?

Бепул юридик ёрдам бериш қай тартибда амалга оширилмоқда?

19 ноябрь 2020 йил
81
0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикамиз ҳудудида “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек, туман (шаҳар)ларда уларнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларини  ташкил этилган.

Ушбу қарорда “Мадад” — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюроларининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;
  • фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш;
  • «Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.

Юқоридагиларда кўриниб турганидек, аҳолига юридик ёрдам кўрсатиш тизими яна бир поғона юксалди.

Бепул ҳуқуқий юридик ёрдам кўрсатиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасига эътибор берадиган бўлсак, бошқа давлатларда ҳам шунга ўхшаш хизматлар кўрсатилишига гувоҳ бўламиз.

Жумладан, Жанубий Австралияда “Legal Services Comission of South Australia” комиссияси фаолият юритади. Ушбу комиссиянинг асосий вазифларидан бири бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳисобланади. Ушбу ташкилотда ҳуқуқий маслаҳатларни учун телефон орқали, шахсий қабул орқали, тегишли чат орқали, 24legal орқали, бепул таржимон орқали олиш мумкин. Шунингдек, “Legal Services Comission of South Australia” комиссияси фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва алоқа рақамлари келтириб ўтилган (lsc.sa.gov.au).

Шунингдек, Америка қўшма штатларида “AmerikanBarAssociation Free Legal Answers” юридик клиникасини ҳам айтиб ўтишимиз лозим. Ушбу ҳуқуқий маслаҳат клиникасининг ўзига ҳос хусусияти юқоридагилар каби бепул бўлиши билан бир қаторда, фақатгина виртуал тартибда амалга оширади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Мадад НТТнинг ташкил этилиши республикамиз ҳудудида биринчи маротаба ҳуқуқий ёрдамни бепул амалга оширилиши эмас.

Мадад ННТдан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида университетда юридик клиника фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу орқали жисмоний ва юридик шахсларга беғараз ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ҳам ижтимоий йўналтирилган юридик клиника фаолиятини (Pro bono) ва талабалар клиник таълимини ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Ўразалиев Нодирбек

Зомин туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар