Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

Зоминда саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

19 ноябрь 2020 йил
71
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида 2016 йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4848-сон фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Зомин туманида 232,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан 232,6 млрд.сўм кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.

Январь-сентябрь ойларида Зомин туманида

саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг таркиби

(млрд. сўмда)

Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ Зомин туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин. Тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 85,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди,  шунинг билан бирга давлат секторида 20,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, нодавлат секторида 212,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ташкил этди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш давлат ва нодавлат секторларида

(фоиз ҳисобидаги улуши)

 

 

Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Жиззах вилояти ва туманларда ишлаб чиқарилган  саноат маҳсулоти ҳажмини туманлараро ҳамда  туманларни  шаҳар кўрсаткичлари билан таққослаш орқали таҳлил қилиш, саноат маҳсулотини  аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори динамикасини кузатиб бориш, ҳудудлардаги устувор вазифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар