Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Jizzax Organic”да журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

“Jizzax Organic”да журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

21 ноябрь 2020 йил
225
0

Куни кеча – Зомин туманида жойлашган “Jizzax Organic” чорвачилик кластерида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб, журналистлар учун клестер раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмеджанов томонидан лойиҳа бўйича умумий маълумотлар бериб ўтилди ҳамда лойиҳага оид саволларга жавоб берилди.

Шундан сўнг, журналистларга ҳудуд бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсияни кластернинг бош чорвадор Родни Дж. Гилфорд олиб борди.

- Сигирлар тўғри боқилганида уларнинг кам ухлаши ва кўп сут бериши илмий жиҳатдан исботланган. Ёруғ куннинг энг узоқ давомийлиги 16 соатни ташкил этади. Қишда ёритишнинг зарурий даражаси инновацион ёруғлик асбоблари ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, молларнинг иштаҳаси яхши бўлиши учун бинода маълум температура режимини сақлаб туриш зарур, чунки худди совуқ ҳаво каби, иссиқ ҳаво ҳам соғиб олинадиган сут миқдори пасайишига олиб келади. Сигирлар боқиладиган молхонада температура 10°С дан пасайиб кетмаслиги ва 32 °С дан ошиб кетмаслиги керак, – деди кластер Бош чорвадори Родни Дж. Гилфорд.

Бугунги кунда “Jizzax Orgnic”нинг гўшт учун мўлжалланган подалари деярли 5 минг бошга яқин Ангус ва Герефорд зотларидан иборат. Бу орқали кластер Ўзбекистонда мармар гўшт ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичини йўлга қўяди. Бир йил олдин келтирилган 590 бош Ангус зоти сигирлари бугунги кунга келиб 220 бош бузоқдан иборат авлод берган. Қўшимча тарзда жорий йилнинг октябрь ойида кластерга Россия ва АҚШдан яна 4 минг бош ғунажин келтирилди. Сигирлар зарур эмлашлар, ультратовушли текширувдан ўтказилган ва қишки катта молхоналарда боғланмасдан боқилмоқда.

 

Сафар давомида сутчилик йўналиши бўйича ҳам кластер ўзининг амалий ишларини намойиш этди. Хусусан, 2022 йилда ташкилот Европадан кунига 30 литргача сут бера оладиган Голштин-фриз зотига мансуб сигирларни импорт қилади ва бу орқали ўзининг юқори даражада ўзлаштирилиши ва аллергик реакциялар хавфининг пастлиги билан ажралиб турадиган А2 сутининг илк ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлади ҳамда сут ишлаб чиқариш унумдорлиги йилига 35 минг тоннагача етказилади.

Журналистлар экскурсия давомида кластернинг экин майдонлари бўйича лойиҳалари билан ҳам танишдилар. Бугунги кунда “Jizzax Organic” бириктирилган ер майдонлари асосан ёмғирлатиб суғориш технологияси билан жиҳозланмоқда. Барчамизга маълумки, ёмғирлатиб суғориш қурилмалари сув сарфини камайтиради ва маҳсулот таннархига бевосита таъсир қилади.

- Биз охирги 30 йил мобайнида фойдаланилмаган ерларнинг унумдорлигини тиклаш бўйича доимий иш олиб борамиз. Бунинг учун органик ўғитлар, алмашлаб экиш ва немисларнинг илғор қишлоқ хўжалик техникаси қўлланилади. Бу йилда кластеримиз 1,5 минг гектар ерни алмашлаб экишга қайтарди, кейинги йилда яна 4,5 минг гектар ер қайтарилади. Подани мувозанатлаштирилган озуқа билан таъминлаш учун далаларга 5 хил экин: буғдой, арпа, маккажўхори, беда ва яйлов ўтлари экилади. ернинг бонитетини ошириш учун улар мош, соя ва кунгабоқар билан алмашлаб экилади, – деди “Jizzax Organic” кластери Бош агрономи Р.Асанов.

Кластерда доннинг мазасини яхшилаш ва озуқалик қийматини ошириш учун унга экструдерларда ишлов берилади (босим ва юқори температура остида майдаланади). Ҳозир кластер мутахассислари буғ тегирмони ва гидропоника (донни тупроқсиз ўстириш) цехларини ишга тушириш устида ишламоқдалар. Бу озуқанинг ўзлаштирилишини 40% дан 98% гача оширади.

“Jizzax Organic” кластерининг яна бир катта лойҳиса бу – ҳидсиз, парқез қўй гўшти етиштиришдир. 2020 йил ноябрда миллий кластер томонидан Ўзбекистонга Австралиядан Дорпер қўй зотининг 2,100 бош қўчқор ва қўйларини олиб келинди. Дорпер – Жонубий Африка қўй зоти ҳисобланади. Жанубий Африкада йил фасллари алмашинуви йўқлиги боис, улар бизнинг иқлимга мослашиши қийин кечиши ҳисобга олиниб, бир неча авлоди Австралияда яшаган злари келтирилган. Шу туфайли улар шамол, иссиқ ва температура ўзгаришларига ўрганган. Айтиш мумкинки, ушбу қўй зотларини парваришлаш осон, жунини олиш шарт эмас ва ўсимликларнинг 400 дан ортиқ турини ейди, бу эса уларни боқиш ҳаражатларини камайтиради ва якуний маҳсулотни арзонлаштиради. Бундан ташқари, бу зотга мансуб қўйлар 70 % ҳолларда иккинчи туғишида иккитадан қўзи туғади. Қўчқорларнинг кунлик вазн орттириши 700 граммгача етади, гўштининг эса ўзига хос ҳиди бўлмайди.

 

Хулоса қилиб айтганда, журналистлар энг яхши жаҳон тажрибаси, илғор технологиялар ва замонавий илмий билимлар базасини бирлаштирган “Jizzax Organic” қишлоқ хўжалиги кластери билан яыиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида, “Jizzax Organic” МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Реслубликаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда белгиланган вазифаларни бажариш доирасида ташкил этилган. Корхонанинг фаолияти Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга йўналтирилган. Кластер чорвачилик, ўсимликшунослик ва селекция-генетик ишлари билан ҳам шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерининг умумий сармояси микдори 150 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар