Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » 2-сектор: Ижтимоий объектларнинг иссиқлик тизими кўздан кечирилди

2-сектор: Ижтимоий объектларнинг иссиқлик тизими кўздан кечирилди

01 декабрь 2020 йил
219
0

Кунлар совиши натижасида аҳоли ва бошқа ижтимоий-иқтисодий объектларда иссиқликка бўлган талаб ошади. Бу ўз навбатида масъуллардан мавсумга тайёргарлик, уни талофатларсиз ўтказиш борасида тезкор чоралар кўриншни талаб этади.

Бу борада, Зомин тумани 2-сектор ҳудудида ҳам мунтазам равишда ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёрлиги борасида кўрик-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда, 2-сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ва бошқа дахлдор ташкилотлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Соҳа мутахассислари кўмагида ҳудуддаги ижтимоий объектларнинг, хусусан, мактаб, боғча, шифохоналарнинг иссиқлик тизимлари назоратга олинган.

– Бугунги кунда сектор ҳудудидаги умутаълим мактабларида анъанавий ўқув дарслари бошланган. Бу ҳолатда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларининг дарс жараёнларида қийналмасликлари, синф хоналари белгиланган меъёр даражасида иситилишини кўздан кечирмоқдамиз. Бундан ташқари, мавсум давомида ташкилот ва муассаса раҳбарларидан алоҳида шахсий намуна кўрсатишларини, кичик бир эътиборсизлик ҳам улкан фожеага олиб келиши мумкинлиги борасида тушунтириш ишлари ўтказмоқдамиз, – дейди туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Алиқулов.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар