Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Давлат хизматлари агентлиги 3 ёшда

Давлат хизматлари агентлиги 3 ёшда

01 декабрь 2020 йил
338
0

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш қарийб 30 йиллик тарихга эга. Нидерландияда 1994 йил, Австралияда 1997 йил, Канадада 2005 йилларда жорий этилган ушбу тизим Ўзбекистонда эндигина 3 ёшни қаршилади.

Тизим бугунги кунда шаклланиш ва ривожланиш жараёнини бошидан кечирмоқда. Шунга қарамай, у замон шиддатига ҳамоҳанг тарзда тезкор ривожланмоқда. Бу жараёнга Давлат хизматлари агентлиги 2017 йилгача Ягона дарча тарзида фақат тадбиркорларга бор-йўғи 17 та хизмат турини кўрсатган тузилма 3 йилда 140 дан  ортиқ хизмат турини кўрсатувчи улкан тизимга айланди. Аммо, ходимлар сони ҳамон ўзгармаган. Яъни мавжуд 201 та ДХМда 2017 йилгача 1500 нафар оператор ишлаган бўлса, бу кўрсаткич ҳозир ҳам ўзгаришсиз турибди. Иш ҳажми эса 10 баробар ошган. Бир оператор 1 кунда ўртача 40 та фуқарога хизмат кўрсатади.

Сўнгги 3 йилда ДХМ операторлари, дастурчилари, менежерлари ва бошқа персоналлари олдига катта вазифа қўйилди. Яъни илгари 17 та хизматни кўрсатиб келган ходимлар бирданига 140 дан ортиқ хизмат турини тезкор кўрсатишга ўрганиши, яъни шунча йўналишни бирдек ўзлаштириб, ўз фаолиятини самарали ташкил этиши лозим.

Давлат хизматлари агентлиги фаолияти давомида дуч келган муаммоларни мунтазам аниқлаб, бартараф этиш чоралари устида амалий ҳаракатлар қилмоқда. Масалан, кассаларга навбатларни қисқартириш учун электрон тўлов тизимлари жорий этилган. Шунингдек, электрон рақамли имзоси бор фуқаролар керакли хизматларни масофадан (масалан, уйдан, офисдан ва ҳ.к.) туриб ёки Давлат хизматлари марказларидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталарида ягона интерактив портал (my.gov.uz) орқали олишлари мумкин. Бунда уларга Давлат хизматлари марказидаги ходимлар маслаҳат ва ёрдам беради.

Бундан ташқари, ходимларнинг малакасини ошириш учун мунтазам равишда турли тренинглар ташкил этилади. Уларни меҳнатига яраша рағбатлантириш мақсадида фаолиятини индивидуал баҳолаш тизими жорий этилган.

Давлат хизматлари марказлари турли ташкилотлар ва идораларнинг электрон ахборот базаларига уланади ва уларда бор маълумотларни тезкор, ҳеч ўзгаришсиз; қалбакилаштиришларга йўл қўймаган ҳолда фуқароларга тақдим қилади. Бунда тизим маълумотларнинг мазмуни, тили ва сифатига аралашмайди, ахборотни базада қандай бўлса, шундай чиқариб беради.

2020 йил июл ойида Зомин туман Давлат хизматлари маркази замонавий талабларга жавоб берадиган янги бинада иш бошлади. Бинога 8,8 миллиард маблағ сарфланган бўлиб, унда навбат кутаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, янги қурилган бинода кенг, қулай, кондиционерли заллар, юмшоқ ўриндиқли ҳудудлар, болалар майдончаси, кутубхона ва кафетерийлар мавжуд.

Зомин туман Давлат хизматлари марказида малакали мутахассислар томонидан шу вақтга қадар фуқароларга 60 мингга яқин хизматлар кўрсатилган.

Фуқароларга қулайликлар яратиш Давлат хизматлари агентлигининг энг устувор вазифаларидан бири саналади. Шу мақсадда шаҳар ва туман марказларидан анча олисда жойлашган аҳоли пунктларида Давлат хизматлари марказининг филиаллари ташкил этилмоқда. Жумладан Зомин туманининг Даштобод шаҳарчасида 25 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Эндиликда шаҳарча аҳолиси ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб туман марказига боришига эҳтиёж қолмади. Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси туман аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш натижасида Давлат хизматлари марказининг филиалини жорий йил сентябр ойида ишга туширди. 140 дан ортиқ давлат хизматини кўрсатувчи филиал Даштобод шаҳарчаси Маданият маркази биносида жойлашган.

Бу борадаги ишлар тўхтаб қолмайди ва Зомин туманининг чекка ҳудуларида ҳам Давлат хизматлари маркази филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.

Б.Каттабоев

Давлат хизматлари маркази

Зомин тумани бўлими директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар