Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ёшлар билан учрашув: 32 нафар ёшларнинг 40 дан ортиқ мурожаатлари тингланди

Ёшлар билан учрашув: 32 нафар ёшларнинг 40 дан ортиқ мурожаатлари тингланди

01 декабрь 2020 йил
151
0

Куни кеча – Зомин шаҳарчаси марказидаги Ёшлар маркази биносида туман ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Журақулов, Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Ҳудайшукуров, Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев, туман хокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва тумандаги ташкилот, идора ва муассаса раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ савол-жавоб тарзида ташкил этилган учрашувда Зомин тумани ҳокими сўз олиб, бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Зомин туманида ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтди ва бугунги учрашув бирор-бир расмиятчиликларсиз, очиқ ва ошкора ўтишини, бу борада ёшлардан ҳам фаоллик талаб этилишини билдирди.

Айтиш мумкинки, учрашувда бугунги кунда ёшлар сиёсатида энг долзарб масалалардан бири ҳисобланган бандлик муаммоси бўйича кўплаб мурожаатлар бўлди. Бундан ташқари, банк кредитлари олиш, уй-жой билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

– Мен иккинчи гуруҳ ногирониман, оилам бор. Фақтгина давлат томонидан берилган нафақага қараб ўтирмоқчи эмасман, шу боисдан ўзимга муносиб бирор ишга жойлашишимда амалий ёрдам берсангиз, дея мурожаат қилди “Ширин” ҚФЙда яшовчи фуқаро Достонбек Тошбоев.

 

Туман ҳокими А.Абдуғаниев томонидан шу ернинг ўзида уй шароитида тадбиркорлик билан шуғулланиши учун Д.Тошбоевга мини инкубатор аппарати тақдим қилинди. Бундан ташқари, туман ҳокими томонидан Д.Тошбоев сингари уй шаройитида тадбиркорлик билан шуғулланаман деган яна 3 нафар ёшларнинг 2 нафарига тикув машинаси, 1 нафарига компьютер тақдим этилди.

Шу куни мутасаддилар томонидан 32 нафар ёшларнинг 40 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Йўналишлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати  

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар