Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ: “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ: “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

01 декабрь 2020 йил
449
0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.Спастись от зноя в Заамине (Фоторепортаж) - Народное слово

Қарор лойиҳасида эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш белгилаб ўтилган.

Қайд этилишича, Туркиянинг “IDEALIST” компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу бош режа лойиҳасида инвестицияларни, шу жумладан, туризм (жойлаштириш воситалари, дор йўллари, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари), йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар хорижий лойиҳа институтларини, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда эркин туристик зонанинг батафсил режалаштириш лойиҳасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди:

ҳудуддаги электр тармоқларини ер остидан ўтказиш;

эркин туристик зона ҳамда уни бошқа ҳудудлар билан боғловчи йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжуд бўлиши;

ҳудуддаги электромобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари (қувват олувчи гибрид транспорт воситалари) учун умумий қуввати 11 кВт.дан кам бўлмаган ҳолда, электр қувватланиш станциялари нуқталарини белгилаш;

ҳудудда ўрнатилган тартибда аэронавигация воситалари ва кичик сиғимдаги ҳаво кемалари (вертолётлар) учун учиш-қўниш майдончаларини жойлаштиришни белгилаш;

спортнинг экстремал турлари, шу жумладан зиплайн, фотосуратлар олиш учун манзарали ва ноёб жойларда селфи зоналар каби объектларни жойлаштириш;

ҳудудда ўрнатиладиган йўл кўрсаткичларининг жойлашиш нуқталарини белгилаш;

сувенир ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси жойлаштирилишини назарда тутувчи туристик кўчаларни жойлаштириш;

хорижий мамлакатларнинг ижобий синовидан ўтган тажрибасини ўрганган ҳолда ҳудудда чиқиндиларни ташлаш ҳамда намунавий санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш нуқталарини белгилаш;

Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар ўрнатилган тартибда эркин туристик зона ҳудудига кириш нуқтасида миллий валютада тўловларни қабул қилувчи хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилишини таъминлайди.

Эркин туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ташкил этилади.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар