Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш худудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш худудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

02 декабрь 2020 йил
184
0

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг буйруғи билан Азизбек Нуридиллаевич Эгамбердиев Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақида бошқарманинг ташкилий йиғилишида маьлум қилинди ва янги раҳбар бошчилигидаги жамоа олдига туризмни ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқишдек долзарб вазифа турганлиги айтилиб, бу борада маҳаллий бошқарув органлари томонидан ҳар қандай кўмак кўрсатилиши таькидланди. 

Азизбек Эгамбердиев 1982 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. Маьлумоти олий, 2007 йили Жиззах давлат педагогика институти ва 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув Академиясини тамомлаган.

2017 йилдан Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маьнавий-маьрифий масалалар бўйича ўринбосари котибият мудири, 2017-2018 йиллар Жиззах вилояти Ёшлар Иттифоқи Кенгаши раиси, 2018-2020 йиллар Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маьнавий-маьрифий масалалар бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимларида фаолият юритган.

Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш

худудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар