Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Бугун ҳам ҳудудларда ёшлар иштирокида турли тадбирлар ташкил этилди

Бугун ҳам ҳудудларда ёшлар иштирокида турли тадбирлар ташкил этилди

06 январь 2021 йил
178
0

Бугун ҳам Зоминда ёшлар ўртасида турли тадбир ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Хусусан, “Юксалиш” МФЙ ҳудудидаги 4-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 80 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшларининг таътил кунларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида Бешта муҳим ташаббус ижроси доирсида тадбир ташкил этди. Тадбир давомида ўқувчи қизлар томонидан ўзбек миллий рақсларидан намуналар намойиш этилди. Мазкур тадбирда 16 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Шунингдек, 67-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқувчи ёшлари ҳамда ҳудуднинг бошқа ёшлари иштирокида волейбол мусобақаси ташкил этилди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар