Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Маданият ва санъат йўналиши бўйича 5 нафар ёшлар олий ўқув юртига кириш учун тавсия этилди

Маданият ва санъат йўналиши бўйича 5 нафар ёшлар олий ўқув юртига кириш учун тавсия этилди

08 январь 2021 йил
445
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар форумида қилган маърузаси давомида ёшларни маданият ва санъат соҳасида олий таълим билан қамровини ошириш, ҳудудларда иктидорли ёшларни рағбатлантириш тизимини яратиш, 5 муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш йўналишларида бирқатор топшириқлар бериб ўтилган эди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан ҳудудий ҳокимликлар ҳар қайси туман ва шаҳардан 5 нафаргача ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш вазифаси юклатилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Зомин тумани ҳокимлигида маданият ва санъат йўналишидаги олий ўқув юртига тумандаги 5 нафар иқтидорли ёшларни саралаб олиш бўйича номзодлар иштирокида суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида, комиссия томонидан номзодлар орасидан 5 нафар ёшларни танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг маданият ва санъат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда фаолият кўрсатганлиги,  маданият ва санъат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган ҳолда, охирги уч йил ичида маданият ва санъат йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга топшириб етарлича балл тўплай олмаган абитуриентлар, маданияг ва санъат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган болалар мусиқа ва санъат мактабларида, маданият марказларида ва ижодий жамоаларда фаолият кўрсатиб келаётган ҳамда ҳудудда маданият ва санъат соҳаси бўйича бошқарув кадрларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб маданият ва саньат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-хунар маълумотига эга бўлганлиги эътиборга олинди.

Шунга кўра, Зомин туманида маданият ва санъат соҳасида фаолият кўрсатаётган, ушбу соҳада маълум ютуқларга эришган, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича 5 нафар қуйидаги номзодлар тасдиқланди.

  1. Тўйчиев Райим Назар ўғли – Пешағор маданият маркази тўгарак раҳбар;
  2. Мамарасулов Шукрулло Абдулла ўғли – Бешкуби маданият маркази тўгарак раҳбари;
  3. Абдувохидов Фазлиддин Бахтиёр ўғли – Даштабод шаҳри 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ғижжакчимлик йўналиши ўқитувчиси;
  4. Эгамбердиев Қаҳрамон Назираливич – Зомин тумани маданият маркази тўгарак раҳбари;
  5. Cаримсоқова Мадина Абдунабиевна – “Зомин сайқали” ФЭХ жамоаси рақс ўргатувчиси.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар